Бу ҳақда “Интерфакс-Украина” нашри хабар бермоқда.
Украина президенти, шунингдек, Киев 9 май куни Москвадаги парадга келадиган дунё етакчиларининг хавфсизлигини кафолатлай олмаслигини айтди.
"9 май куни Москвадаги парадга раҳбар ёки вакиллари борадиган барча давлатларга шуни айтамизки, Россия ҳудудида содир бўлаётган воқеалар учун биз жавобгарликни ўз зимамизга ололмаймиз. У ерда сизнинг хавфсизлигингизни Москва таъминлайди, шунинг учун биз ҳеч қандай кафолат бера олмаймиз. Чунки Россия айнан шу саналарда нима қилишини билмаймиз", — дея Зеленскийнинг сўзларини келтиради “Интерфакс-Украина”.
Украина етакчиси, шунингдек, хорижий давлатлар етакчиларига 9 май куни Москвадаги парадга боришни тавсия этмаслигини айтди.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
Эстония ҳарбий-денгиз кучлари ва НАТО авиацияси Болтиқ денгизида Россия портига йўл олган Габон байроғи остидаги нефть танкерини қўлга олишга уриниш қилди. Воқеа Фин қўлтиғи сувларида юз берди.
АҚШ молия вазири Скотт Бессент CNN телеканалидаги интервюсида президент Доналд Трамп томонидан жорий этилган янги божлар ва уларнинг истеъмолчиларга таъсири ҳақида фикр билдира туриб, Walmart каби йирик чакана савдо тармоқлари божлардан келиб чиқадиган харажатларнинг бир қисмини ўз зиммасига олиши, аммо бу маҳсулот нархларининг ошишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.
Нашрнинг ёзишича, Москва ҳозирда Истанбулдаги музокараларнинг энг кам натижасига ҳам рози бўлиши мумкин. Чунки Россиянинг ҳозирги тактикаси АҚШни ҳаддан ташқари ғазаблантирмаслик учун тинчлик жараёнига тайёрлигини кўрсатишдан иборат.
Нашр мухбири маълумот беришича, Истанбулдаги музокараларда Россия делегацияси, жумладан Владимир Мединский, Украина томонига Харкив ва Суми областларини босиб олиш билан таҳдид қилган.
АҚШ 2025 йил охирига қадар Европа қитъасидаги ҳарбий контингентини қисқартириш бўйича музокараларни бошлайди. Бу ҳақда НАТОдаги АҚШ доимий вакили Мэттю Уитакер маълум қилди.