Улуғбек Лапасов Ўзбекистоннинг Кубадаги элчиси сифатида фаолият бошлади.
Дипломат Куба ташқи ишлар вазири ўринбосарига ишонч ёрлиқларини топширган. Бу ҳақида Куба Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Маълумот учун, Улуғбек Лапасов 1982 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. 2000−2005 йилларда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг бакалавриатини, 2005−2006 йилларда Франциядаги Жан Мулен университетининг магистратурасини тамомлаган.
Иш фаолияти давомида Ўзбекистоннинг Бельгияда ва Франциядаги элчихоналарида, Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи ва НАТОдаги ваколатхоналарида фаолият юритган.
У 2018 йил июлидан 2023 йилгача Женевадаги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлардаги Ўзбекистоннинг доимий вакили сифатида ишлаган.
2023 йил августидан У. Лапасов Ўзбекистоннинг БМТ даги доимий вакили бўлиб ишлаб келаётган эди.
Tsukuba университети япон олимлари мунтазам равишда велосипед миниш кексалик даврида ўлим хавфини ва узоқ муддатли парваришга бўлган эҳтиёжни камайтиришини аниқлади.
Украина президенти Владимир Зеленский Россияни украиналикларни ўлдиришни тўхтатишга ва урушдан воз кечишга нима мажбур қилиши кераклигини маълум қилди.
Покистон ҳатто Арманистонни давлат сифатида тан олмайди. Қорабоғ уруши даврида Ҳиндистон Арманистонга катта ҳарбий ва молиявий ёрдам кўрсатган бўлса, Покистон Озарбайжонга ёрдам кўрсатган.
Нашрнинг ёзишича, бир қатор Европа давлатларини фалаж қилган электр ўчишларининг сабаби ҳали ҳам "номаълум", бироқ "эҳтимолий версиялар орасида кибертерроризм ҳам кўриб чиқилмоқда".
Бу ҳақда Financial Times газета ёзмоқда Даниядаги ичимликни қадоқлаш учун масъул бўлган Cарлсберг пиво корпорацияси бош директори Жейкоб Оруп-Андерсенга таяниб.
Испания Ички ишлар вазирлиги электр таъминотидаги муаммолар туфайли мамлакатнинг аксарият ҳудудларида эълон қилинган фавқулодда ҳолатни бекор қилишга қарор қилди.