1 июлдан бошлаб Ўзбекистон банклари учун аҳолига кредит бериш бўйича талаблар кучайтирилади. Бу ҳақдаги қарор Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов томонидан имзоланди.
Қарор билан «қарз юки» кўрсаткичи жорий этилмоқда, у ўртача кредит тўловларининг қарз олувчининг ўртача ойлик даромадига нисбати орқали ҳисобланади.
Қарз юки кўрсаткичи (ҚЮК) — бу қарз олувчи ўртача ойлик даромадининг солиқлар чегириб ташлангандан кейин барча кредитлари ва қарзлари бўйича шартнома тўловларини амалга ошириш учун зарур бўлган улуши ҳисобланади. ҚЮК қийматининг пастлиги қарз олувчининг даромадлари ва харажатлари баланси мавжуд кредитлар бўйича тўловларни ўз вақтида тўлашга имкон беришини кўрсатади. Юқори даражаси эса ортиқча қарзни билдиради, яъни қарз олувчи ҳар ой даромадининг асосий қисмини қарзни тўлашга сарфлашга мажбур бўлади.
Ҳозир Ўзбекистонда қарз юки талаби фақат микрокредитларга нисбатан қўлланади ва 50 фоизни ташкил этади. 2024 йил 1 июлдан бошлаб барча кредитларни (шу жумладан, микрокредитларни) беришда кредиторлар ўз мижозларининг қарз юки 60 фоиздан ошмаслигини таъминлаши шарт.
2025 йил 1 январдан бошлаб бу кўрсаткич 50 фоизгача қисқартирилади.
Tsukuba университети япон олимлари мунтазам равишда велосипед миниш кексалик даврида ўлим хавфини ва узоқ муддатли парваришга бўлган эҳтиёжни камайтиришини аниқлади.
Украина президенти Владимир Зеленский Россияни украиналикларни ўлдиришни тўхтатишга ва урушдан воз кечишга нима мажбур қилиши кераклигини маълум қилди.
Нашрнинг ёзишича, бир қатор Европа давлатларини фалаж қилган электр ўчишларининг сабаби ҳали ҳам "номаълум", бироқ "эҳтимолий версиялар орасида кибертерроризм ҳам кўриб чиқилмоқда".
Бу ҳақда Financial Times газета ёзмоқда Даниядаги ичимликни қадоқлаш учун масъул бўлган Cарлсберг пиво корпорацияси бош директори Жейкоб Оруп-Андерсенга таяниб.
Испания Ички ишлар вазирлиги электр таъминотидаги муаммолар туфайли мамлакатнинг аксарият ҳудудларида эълон қилинган фавқулодда ҳолатни бекор қилишга қарор қилди.