Туркманистон

Ана холос! Одамлар тухум сотиб олиш учун соатлаб навбат кутмоқда (видео)

Одамлар бозор дарвозасидан тухум савдоси нуқтасига етиб боргунига қадар навбат палапартиш ҳолатга келиб, бақир-чақир ва жанжаллар бошланиб кетмоқда. Тухум тез сотиб бўлинмоқда ва ҳамма ҳам уни олишга улгурмаяпти.

Туркманистондаги «Баракали» бозори телерепортаж учун ёпиб қўйилиб, турли маҳсулотлар билан тўлдирилди

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, бозор расталари турли-туман мева ва полиз экинлари, қандолатчилик маҳсулотлари, охирги вақтларда анча тақчил бўлган товуқ тухумлари билан тўлдирилган.

Туркманистон жанубида ёғ ишлаб чиқариш тўхтатилди. Нега?

Компания раҳбарияти завод ишчиларининг кўпчилигини ҳеч бўлмаганда октябрь ойининг ўрталарига қадар иш ҳақи тўланмаган таътилга юборди.

Туркманистон президенти «Туркман алабайи» номли янги китоб ёзди

«Янги асарда минг йиллардан бери туркманларнинг содиқ йўлдоши бўлиб келаётган ушбу итларнинг аҳамияти ва хусусияти очиб берилган. Бугунги йиғилиш тугаши билан ҳамма қатнашчилар китобдан олишлари мумкин», — деди Туркманистон раҳбари.

Туркманистонда расман пахта терими мавсуми бошланди

Пахта териш мавсумининг бошланишига бағишланган тантанали маросим доирасида қишлоқ хўжалиги техникалари, агро ва текстиль саноат маҳсулотлари, қўшиқчи ва мусиқачиларнинг чиқишлари намойиш этилди.

Туркманистонда товуқ тухумининг нархи кескин қимматлашди

11 та тухум солинган пакетнинг нархи 5 манат, яъни ҳар бири 45 тенгедан. Тақчилликдан аввал тухум 40 фоизга, яъни 33 тенгедан 45 тенгега қимматлашган.

Туркманистонда бензин тақчиллиги ҳамон давом этмоқда

Вилоят ва шаҳарлардаги ёқилғи қуйиш шохобчаларида замонавий А двигателлари учун мос бўлмаган А-80 бензин мавжуд.

Президент «Сингапур иқтисодий мўжизаси»га қизиқиб қолди

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов расмий ташриф билан Сингапур давлатига ташриф буюрган. Бу ҳақда «Хроника Туркменистана» нашри ёзмоқда.

Қизиқ! Банкомат олдида навбатда турганларни қўлга олишмоқда. Нега?

Нақд пул етишмовчилиги кузатилаётган бир шароитда Туркманистоннинг Лебап вилоятида банкоматлар олдида навбатда туриб нақдни олишга ҳаракат қилаётган одамларни ушлашмоқда.

Гурбангули Бердимуҳаммедов ҳақида: "Президент студияда ўтириб қўшиқ ёзаётгани унинг тирик эканининг исботи бўлолмайди"

«...Лекин президент студияда ўтириб қўшиқ ёзаётгани унинг тирик эканининг исботи бўлолмайди. Мен ҳозир Tupaс (1996 йили ўлдирилган рэпер) мусиқий студияда ишлаётган видеони кўрсатишим мумкин, аммо бу унинг тириклигини билдирмайди-ку... ё билдирадими?!», – деб ҳайрон бўлган бошловчи.

Гурбангули Бердимуҳамедов таътилни қандай ўтказмоқда? (видео)

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов таътилни мароқли ва фаол тарзда ўтказмоқда. Мамлакат раҳбарининг дам олаётгани тасвирланган сюжет билан туркман телевидениеси бўлишди, деб хабар беради Tengrinews.

Президентнинг ўлгани ҳақида миш-миш тарқатганларни қўлга олиш бошланди

Туркманистонда мамлакат президентининг ўлгани ёки соғлиғи ёмонлашгани ҳақида тарқалган миш-мишларга қарши фаол курашиш 25 июль кунидан бошланган эди. Куч тузилмалари Ашхобод ва бошқа туманларда «кучайтирилган хизмат тури»га ўтган, деб хабар беради Tengrinews.