Туркманистонда расман пахта терими мавсуми бошланди

Туркманистонда расман пахта терими мавсуми бошланди

11 сентябрь куни Туркманистоннинг Ахал, Болқон, Лебап ва Мари вилоятларида расман пахта терими мавсуми бошланди. Дашогуз вилоятида эса ҳосилни йиғиш ишлари 18 сентябрдан бошланади, деб хабар берди «Хроники Туркманистана».

Мамлакат 1 миллион 50 минг тонна пахта териши керак: Ахал вилояти — 207 минг тонна, Болқон — 5 минг тонна, Дашогуз — 230 минг тонна, Лебап — 295 минг тонна, Мари вилояти — 313 минг тонна.

Пахта териш мавсумининг бошланишига бағишланган тантанали маросим доирасида қишлоқ хўжалиги техникалари, агро ва текстиль саноат маҳсулотлари, қўшиқчи ва мусиқачиларнинг чиқишлари намойиш этилди.

Пахта териш аслида, бир неча ҳафта олдин бошланган. Маълумотларга кўра, мамлакат теримчиларига Ахал вилоятига ҳосилни биринчи топширишда ёрдам кўрсатиш топширилган.

Маълум бўлишича, мамлакатнинг бошқа вилоятларида истиқомат қилувчи ҳар бир оила ўз ҳисобидан бир ой муддатга вояга етган оила вакилини пахта теримига юбориши лозим. 8 сентябрь куни Ахал вилоятида 1,5 мингга яқин муддатли ҳарбий хизматчи пахта теримига юборилган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!