Туркманистон президенти «Туркман алабайи» номли янги китоб ёзди

Туркманистон президенти «Туркман алабайи» номли янги китоб ёзди

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов янги китоб ёзди, асар қаҳрамони — туркман алабайи (бўрибосар ит тури)дир.

«Türkmen alabaýy» («Туркман алабайи») номи остида чоп этилган китоб ҳукумат йиғилишида тақдим этилди.

«Янги асарда минг йиллардан бери туркманларнинг содиқ йўлдоши бўлиб келаётган ушбу итларнинг аҳамияти ва хусусияти очиб берилган. Бугунги йиғилиш тугаши билан ҳамма қатнашчилар китобдан олишлари мумкин», — деди Туркманистон раҳбари.

Бердимуҳамедов йиғилишда алабайга атаб ўзи ёзган шеърни ҳам ўқиб берди. Йиғилиш қатнашчиларидан китобни ўқиб, ўз фикрларини билдириш сўралди.

«Туркман алабайи» шеърининг русча таржимаси ҳукуматнинг «Нейтральный Туркменистан» русийзабон газетасининг шанба сони биринчи саҳифасида чоп этилган.

Эслатиб ўтамиз, Бердимуҳамедов «Алабай»гача туркман отлари, ошхонаси, гилами, мусиқаси, мақоллари, спорт ва ҳарбий соҳага оид китоблар ҳам ёзган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!