Қизиқ! Банкомат олдида навбатда турганларни қўлга олишмоқда. Нега?

Қизиқ! Банкомат олдида навбатда турганларни қўлга олишмоқда. Нега?

Нақд пул етишмовчилиги кузатилаётган бир шароитда Туркманистоннинг Лебап вилоятида банкоматлар олдида навбатда туриб нақдни олишга ҳаракат қилаётган одамларни ушлашмоқда.

"Minbar.uz" нашрининг хабар беришича (хабарни Tarjumon.uz таржима қилган), ушлаб олиб кетилганларни сўроқ қилиб, қайта навбатда турмаслик талаби билан қўйиб юборишмоқда.

Маҳаллий давлат идоралари ва бошқа ташкилотлар ҳам мажлисларида ўз ходимларидан банкоматлар олдида навбат ташкил қилмасликларини талаб қилишмоқда.

Президент Гурбангули Бердимуҳаммедов 19 августда пулга навбатда турган одамларни ТВда танқид қилган эди ва Марказий банк раиси Мердан Аннадурдиевни “банкоматлар ишини назорат қилишни сусайтиргани учун“ танбеҳ берган.

Туркманистонда давлат хизматчиларининг маошлари, пенсиялар, нафақалар, стипендиялар, шунингдек, фермерларнинг даромадлари 100 фоиз банк карталарига ўтказилади.

Туркманистон фуқаролари учун нақд пул олиш лимити кунига 100 манат ($28)ни ташкил этади. Одамлар кўпинча пул олиш учун банкоматлар олдида узоқ вақт қолиб кетади, чунки банкоматларда банкноталар тез тугаб қолади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!