Тошкент

Тошкентда текин даромад топишни кўзлаган ҳомиладор аёлнинг найранги фош бўлди

Тошкентда мижоздан олинган пулларни қасддан ғазнага ўтказмаган сайёҳлик фирмасининг норасмий агенти Ирода Азимовага ҳукм ўқилди. Бу ҳақда Яккасарой туман прокурорининг ёрдамчиси лавозимида иш ўрганувчи Зубайдахон Муротова хабар берди.

Доимий прописка «лазейка» бўлиб қолганини айтган ИИВ мутасаддиси узр сўраши керакми?

10 июнь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ички ишлар вазирлиги мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтган интервью ва журналистлар билан очиқ мулоқотга Олий суд муносабат билдирди.​​​​​​​

"Тез ёрдам" кечикиши натижасида бемор вафот этди: "Фарҳод" бозорида нима бўлганди?

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда «Фарҳод» деҳқон бозори ҳудудида кекса ёшли бир аёлнинг тоби қочгани ва чақирилган «тез ёрдам» кечикиб келгани туфайли бемор шифохонада вафот этгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ушбу ҳолат ўрганилди.

Тошкентлик аёл 8 ой давомида яшириб келган "Ласетти" топилди

Жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судининг 30.08.2018 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор З.Султоновадан ундирувчи И.Тохиржоновга Ласетти русумли 01 К 164 QA давлат белгили автомашинани қайтариш белгиланган.

Фото! Гулбаҳор Йўлдошеванинг сўнгги образи

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулбаҳор Йўлдошева вафот эди. «Қўқон шамоли» тарихий фильмидаги Мингойим образи актрисанинг сўнгги роли бўлиб қолди. Бу ҳақда фильм режиссёри Дилмурод Масаидов журналист Феруз Муҳаммадга берган қисқа интервьюсида маълум қилди.

Тошкентда чет эл фуқароси сохта долларларга "IIphone" сотиб олди

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 176-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тошкентликлар вилоятларда ҳисобга туришга мажбур эмас — ИИВ

Тошкентда доимий пропискаси бор тошкентликлар Ўзбекистон вилоятларида бўлиб турган вақтда яшаш жойи бўйича ҳисобга қўйишга мажбур эмас. Бу ҳақда ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқараси бошлиғи Баҳриддин Шорисқиев душанба куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.

Тошкентдаги муштлашув: "Нексия" ҳайдовчиси "душман"ини қасддан ўлдиришни ният қилган

Тошкент шаҳар прокуратураси ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан Б.К. ва К.К.ларга (1992 й.т.) нисбатан жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Чилонзор туман маъмурий суди Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорини бекор қилди

Тошкент шаҳар Чилонзор туман маъмурий судига «Ҳайрабод» маҳалла фуқаролар йиғини Тошкент шаҳар ҳокимияти мансабдор шахси томонидан чиқарилган қарорни ҳақиқий эмас деб топиш бўйича шикоят-ариза билан мурожаат қилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Қўйлиқдаги оммавий муштлашув ҳақида прокуратура маълумот берди (видео)

 Воқеа 5 июнь куни соат 19:50 ларда рўй берган.

Тошкентда кучли шамол натижасида дарахтлар қулагани бўйича юзага келган вазият бартараф этилмоқда

Тошкентда дарахт қулаши билан боғлиқ 150 та мурожаатларга жавоб берилди ҳамда 17 та воқеа жойларига тегишли куч ва воситалари йўналтирилди.

Энди кўп қаватли уйлар олдига машина қўйиш тақиқланиши мумкин

Тошкент ИИББ пойтахтликларга кўп қаватли уйлар ҳовлиларига автомобилларнинг кириши ва қўйилишини тақиқлаш бўйича савол билан мурожаат қилди.