Тошкентлик аёл 8 ой давомида яшириб келган "Ласетти" топилди

Тошкентлик аёл 8 ой давомида яшириб келган "Ласетти" топилди

Жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судининг 30.08.2018 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор З.Султоновадан ундирувчи И.Тохиржоновга Ласетти русумли 01 К 164 QA давлат белгили автомашинани қайтариш белгиланган.

Давлат ижрочиси томонидан белгиланган ихтиёрий муддат давомида қарздор З.Султонова Ласетти автомашинасини топширишни хоҳламасдан беркитиб қўйган. Шунга кўра, давлат ижрочиси 27.09.2018 йилда автомашинага нисбатан қидирув эълон қилган.

Қарангки, 8 ой деганда қарздор З.Султонова яшириб келган автомашина Бюронинг ахборот таъминоти ва қидирув гуруҳи ходимлари томонидан топилди ва ундирувчи И.Тохиржоновга топширилган.

Шу каби, биргина Қўқон шаҳар бўлими ходимлари томонидан ўндан ортиқ транспорт воситалари қарздорлар яшириб қўйган жойлардан топилиб, ижрога қаратилган.   


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!