Андижон ва Термиз аэропортлари нима сабабдан ёпилгани маълум бўлди

Андижон ва Термиз аэропортлари нима сабабдан ёпилгани маълум бўлди

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” нима сабабдан бугунги кунда Андижон ва Термиз аэропортлари ишламаётганини хабар қилишди, Sputnik мухбири хабарига асосан.  

Ердаги қурилмалар ва аэродромлар бошқаруви департаменти Антон Ходжаян айтишига қараганда Андижон аэропорти 2018 йилнинг октябрь ойидан бери ёпилган.

“Ушбу аэропорт учиш-қўниш йўлаги ғарбий самолётлар қўниши талабига жавоб бермайди. Хусусан биз ички парвозлар учун фойдаланаётган А320 самолётлари учун”, - деди Ходжаян.

Ундан ташқари ушбу ҳаво дарвозаси янги терминал ва инфратузилмага муҳтож. Ҳозир эса, уни ҳеч бўлмаса бир марталаик парвозлар амалга ошириш учун, минимал талаблар даражасига етказишга ҳаракат қилаяпмиз, - деди мутахассис.

Термез аэропортига келсак, яқинда у ерда янги учиш-қўниш йўлаги қуришга қарор қилинди. Ердаги барча инфратузилма ҳам янгиланиши керак. Ушбу масалалар ҳал қилинганидан сўнг МАК Андтижон аэропорти билан шуғулланишни бошлайди, деб сўзини якунлади компания вакили.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!