Самарқанд

Самарқанд вилоятининг собиқ ҳокими Туробжон Жўраевнинг иши судга оширилди

Самарқанд вилоятининг собиқ ҳокими Туробжон Жўраевнинг иши судга оширилди. Бу ҳақда Бош прокуратуранинг матбуот анжуманида маълум қилинди, дея хабар беради «Дарё».

Самарқандда отасига алимент пулини тўламаган аёл жаримага тортилди

Пахтачи туман Маъмурий суднинг 2018 йил 21 декабрь кунги қарори билан алимент пулини тўламай келган қарздорлар Ж.Искандаров, Б.Бозоров, Ш.Тўрақулов, Ф.Ҳайдаров, И.Камоловларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47/4- моддасига асосан ҳар бирига 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Самарқандда нотариус лавозимларига танловда уяли алоқа воситасидан фойдаланган талабгор имтиҳондан четлатилди

Аввал эълон қилинганидек, жорий йилнинг 22 декабрь куни Самарқанд вилоятидаги бўш (вакант) давлат нотариал идоралари нотариуси лавозимларига танловлар ўтказилди. Танловлар очиқлик, шаффофлик ва одиллик принципларига асосан ўтказилди, дея хабар берди Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Самарқанд вилоятида неча нафар маҳалла раиси жиноят содир этгани айтилди

2018 йил 22 декабрь куни Ҳудудларда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш Республика комиссияси ҳамда халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди. 

МИБ Каттақўрғондаги қоидабузарликни фош этди

Мажбурий ижро бюросининг Каттақўрғон туман бўлими ходимлари томонидан энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва ноқонуний ҳолатларга барҳам бериш бўйича мунтазам тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Самарқандда йирик ўғрилик фош этилди

Шу йилнинг 3 декабрь куни Самарқанд шаҳрида яшовчи Г.Б. (аёл) ИИБга мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Cифатсиз “Akfa” эшик-ромлари истеъмолчининг эътирозига сабаб бўлди

Истеъмолчилар ҳуқуқлари ва манфаатларини кафолатлайдиган қонунчилик базаси яратилганига қарамасдан, сифати паст товарларни сотиш, талабга жавоб бермайдиган хизматларни кўрсатиш каби ҳолатлар учрамоқда. Буни Хатирчи тумани Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига келаётган ариза мурожаатлардан ҳам билиш қийин эмас.

Суд каттақўрғонлик «жабрдийда» аёлга жазо тайинлади

Жиноят ишлар бўйича Оқдарё туман судида судья Илёс Дониёров раислигида Каттақўрғон туманида истиқомат қилувчи Н.Т.га нисбатан очилган жиноят иши кўриб чиқилди.

Самарқандлик фуқаро иш жойида тунаб кетилди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабарига кўра, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Шова маҳалласида яшовчи Ш.Х. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Андижонда янги кўринишдаги арчани кўрдингизми?

Янги йил ўз мўъжизалари, кутилмаган совға-саломлари билан дилларга хушнудлик бахш этади. Республикамизнинг ҳар бир ҳудудида ям-яшил баргли арчалар кўкка бўй чўзиб, барчанинг кўзини қувонтираётган бир пайтда Андижон шаҳрининг Ўзбекистон кўчасида салқин ичимликлардан бунёд бўлган “арча” қад ростлади.

Ургутлик фермерларни ким чув туширди?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 январдаги “Республикада хориж тажрибаси асосида аччиқ қалампир етиштиришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра 2018 йилда Ургут туманидаги 177 фермер хўжалиги аччиқ қалампир етиштирди.

Судья самарқандлик тадбиркорнинг автомобилини аукционда сотиб юборди

«Дарё» таҳририятига Самарқанд вилояти Булунғур тумани Мингтепа МФЙда яшовчи тадбиркор, «Диёр-Олимхон» масъулияти чекланган жамияти раҳбари Абдурасул Раҳимбердиев мурожаат қилиб, 2017 йилнинг 22 июнь куни Фуқаролик ишлари бўйича Пастдарғом туман суди раиси А.Болтаевнинг ҳукми асосида 2015 йилда ишлаб чиқарилган Nexia-2 ДОНC русумли автомашинасини ким ошди савдоси йўли орқали Фарғона вилояти Олтиариқ туманида яшовчи Дадахон Бурхоновга сотиб юборганлиги юзасидан шикоят қилган.