Самарқанд

Самарқандда уч киши ис газидан вафот этди

Ўзбекистон ис газидан вафот этиш билан боғлиқ ҳолатлар давом этмоқда. Навбатдаги ҳолат Самарқанд вилоятида қайд этилди.

Ургутда 118 ёшли онахон биометрик паспорт оляпти

Самарқанд вилояти, Ургут туманидаги паспорт столига 1900 йилда туғилган онахон биометрик паспорт олиш ниятида ташриф буюрган. Бу ҳақда Ургут тумани бўйича ИИОФМБМ ва ФРБ бошлиғи, подполковник Комил Аҳмедов маълум қилган.

ФВВ: Самарқандда 3 киши газдан заҳарланиб вафот этди

28 декабрь куни Самарқанд вилояти Ургут тумани Бойбўл МФЙ ҳудудида ис газидан заҳарланиш натижасида 3 нафар фуқаро вафот этган. Ушбу бахтсиз ҳодиса ностандарт газ баллони ва иситиш мосламаси (горелкаси)дан фойдаланиш оқибатида юзага келган. Бу ҳақда Фавқулотда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Самарқанднинг машҳур нонлари — уни тайёрлашнинг сири нимада? (видео)

Самарқанд нонлари… Қадимий ва навқирон шаҳарнинг довруғи дунёга достон рамзларидан бирига айланиб улгурган. У хуштаъмлиги, тўйимлилиги ва ўзгача бир чиройи билан машҳур.

Мардикорлар ўгайми?

Бўш пайтларимда гоҳ-гоҳида ёлланма ишчи сифатида мардикор бозорига чиқиб тураман. Орамизда турли тоифадаги одамлар бўлади, ҳатто аёллар ҳам бор. Менга ўхшаган кишиларнинг сони кўпайса кўпаядики, сира камаймайди.

Каттақўрғонлик эркак никоҳсиз хотинини болта билан жароҳатлади

Шу йилнинг 25 декабрь куни Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳри Гўзал маҳалласида яшовчи М.П. "Ўрикзор" МФЙ Самарқанд 1-тор кўчасида ўзаро жанжал туфайли Каттақўрғон тумани Узунбўз маҳалласида яшовчи расмий никоҳсиз турмуш ўртоғи Б.Д.(исмли аёл)нинг иккала қўл ва юз қисмига болта билан уриб жароҳат етказган.

7000 АҚШ долларини ўзлаштирган фирибгар қўлга олинди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича, кўрилган чоралар натижасида К.Б. қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳайдовчи бошқарувни эплай олмаслиги натижасида автомашина ағдарилиб, икки киши жароҳат олди

Самарқанд шаҳрида 25 декабрь куни Оқдарё туманида яшовчи Ш.Т. бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашинани Самарқанд ҳалқа йўлида ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмай ағдарилиб кетган ва қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган “Мерседес-бенц” русумли юк автомашинаси билан тўқнашув содир этган.

Самарқандда фахрий ва фаоллар учун байрам ташкил этилди

Самарқанд шаҳридаги «Диёра» базмгоҳига турли соҳаларда меҳнат қилаётган фаоллар, меҳнат фахрийлари, нуроний отахону онахонлар жам бўлишди.

Самарқандда таркибида олтин бўлган тош ўғрилари қўлга олинди

Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида Навоий кон металлургия комбинати тасарруфидаги Жанубий кон бошқармасига қарашли 4-сонли Гидрометаллургия заводининг “Маъдан майдалаш” участкасининг уч нафар ишчиси жиноий тил бириктирган.

Пастдарғомда фоҳишалар билан ҳамкорлик қилган профилактика инспектори 11 йилга қамалди

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида судья Марат Эргашев раислигида номусига текканликда айблаш йўли билан ўзгаларни қўрқитиш орқали уларнинг пулларини ўзлаштириб келган профилактика инспектори ва жиноий гуруҳ аъзоларининг ноқонуний ҳаракатлари юзасидан суд иши бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев.

Самарқандда мезбон уйига келган меҳмонни ўлдириб қўйди

Ўзбекларда меҳмон отангдек азиз деган гап бор. Бироқ, самарқандлик фуқаро бунга амал қилмади, аксинча, уйига келган меҳмонни пичоқлаб қўйди.