Владимир Путин

Путиннинг янги йил мурожаати «қўрс» деб баҳоланди

Британиянинг Daily Star газетаси Россия президенти Владимир Путиннинг россияликларга янги йил мурожаатига «қўрс», деб таъриф берди.

Трамп уни ёмон кўрадиганларни ва сохта ОАВларни Янги йил билан табриклади

АҚШ президенти Дональд Трамп уни ёмон кўрадиганларни ва сохта ахборот тарқатувчи ОАВларни Янги йил билан табриклади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.

Кремль Беларусь билан «қайта бирлашиш» режасини изоҳлади

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Россия ва Беларусь раҳбарлари Владимир Путин ва Александр Лукашенко ўртасидаги музокаралар ҳақида гапирар экан, бу ерда республикаларнинг қўшилиши ҳақида ҳеч қандай гап кетмаганлигини айтди. Бу ҳақда «Пятий канал» хабар берди.

Трампнинг Янги йил мурожаатномаси: "Мен зўрман!"

АҚШ президенти Дональд Трамп ўз Twitter’даги расмий саҳифасида Янги йил табригини эълон қилди ва унда президент маъмурияти икки йил ичида жуда кўп муваффақиятларга эришгани ҳақида ёзди, деб хабар берди «Газета.ru».

Шавкат Мирзиёев Владимир Путинга: "Бардам бўлинг!"

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Магнитогорск шаҳрида кўп қаватли уй қулашининг фожиали оқибатлари муносабати билан Россия президенти Владимир Путинга чуқур ҳамдардлик билдирди.

Путин зудлик билан фожиа юз берган Магнитогорскка етиб борди

Россия президенти Владимир Путин газ портлаши оқибатида ҳалокат содир бўлган Челябинск областига фавқулодда учиб келди.

Путин Янги йил байрамида нима билан банд бўлишини маълум қилди

Россия президенти Владимир Путин Янги йил байрами ва январ ойида бўладиган таътил кунлари учун алоҳида режа тузмаганлигини айтди. Давлат раҳбари дам олиш кунларини Москвада ўтказмоқчи – Путин хоккей ўйнаб, чанғи учишни исташини маълум қилди.

Трамп Американинг энг катта ёлғони ҳақида сўзлаб берди

АҚШ президенти Дональд Трамп 2016 йилдаги сайловлар олдидан «Россия билан келишув»нинг сохталаштирилишини мамлакат сиёсати тарихидаги «энг буюк ёлғон» эканлигини маълум қилди, деб хабар берди «Взгляд».

Лукашенко Янги йил совғаси сифатида Путинга 4 қоп картошка берди

Белоруссия президенти Александр Лукашенко Россия президенти Владимир Путинга Янги йил совғаси сифатида 4 қоп картошка берди, деб хабар берди РИА новости нашри.

Путин ўнлаб сиёсатчиларни табриклади, Украина ва Грузия раҳбарлари эса четда қолди

Россия президенти Владимир Путин президентлар, бош вазирлар ҳамда бошқа сиёсий ва жамоатчилик арбобларига янги йил табриги йўллади. Табрик матни Кремль матбуот хизмати томонидан келтирилди.

Трамп АҚШдаги муҳожирлар фарзандларининг ўлимида демократларни айблади

АҚШ президенти Дональд Трамп Америкага ўз ота-оналари - ноқонуний муҳожирлар билан келган болаларнинг ўлимида АҚШ ҳукуматига Мексика билан чегара ҳудудида девор қуришга қарши чиқаётган Демократик партия вакиллари айбдор, деб ҳисоблайди. Оқ уй раҳбари ўзининг Twitter'ида АҚШнинг жанубий чегараси яқинидаги мигрантлар яшовчи марказлардаги икки ўлими ҳолатига изоҳ берар экан, шундай баёнот берди.

Путин Янги йил байрамида нима билан банд бўлишини айтди

Россия президенти Владимир Путин Янги йил байрами ва январ ойида бўладиган таътил кунлари учун алоҳида режа тузмаганлигини айтди. Давлат раҳбари дам олиш кунларини Москвада ўтказмоқчи - Путин хоккей ўйнаб, чанғи учишни исташини маълум қилди.