Зулфиқор Мусоқов "Осмондаги болалар" фильмининг давомини суратга олади

Зулфиқор Мусоқов "Осмондаги болалар" фильмининг давомини суратга олади

Режиссёр Зулфиқор Мусоқов "Осмондаги болалар" фильмининг давомини суратга олмоқчи. Бу ҳақда режиссёрнинг ўзи фейсбукдаги саҳифасида маълум қилди.

"Ҳурматли "Осмондаги болалар" ва "Осмондаги болалар 2" фильмимизнинг мухлислари! Салками йигирма йил олдин "Ўзбекфильм" студиясида яратилган фильмимизга бўлган севгингиз учун ташаккур. Бир йил давомида юзлаб эмас, минглаб томошабинларнинг илтимосларига кўра мен "Осмондаги болалар 3 — Ердаги эркаклар" сценарийсини бугун тугатдим ва яқин кунларда "Ўзбеккинога" топшираман. Худо хоҳласа ва тўсқинликлар бўлмаса, фильмни олармиз ҳам...", — деб ёзади Зулфиқор Мусоқов.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!