Зидан фонди Жазоирдаги шифохонага тиббий буюмлар ҳадя қилди

Зидан фонди Жазоирдаги шифохонага тиббий буюмлар ҳадя қилди

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан Жазоирдаги шифохонага коронавирусга қарши курашда ёрдам берди.

Marca'нинг хабар беришича, Зидан ва унинг отаси бошчилигидаги фонд Бежайа касалхонасига тиббий буюмларни ҳадя қилган.

Зиданнинг ота-онаси айнан Бежайа шаҳридан. Жазоирда уруш бошлангач, Францияга кўчиб келишган. Зидан Марселда туғилган.

Маълумот учун, Жазоирда ҳозиргача COVID-19дан 313 киши вафот этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!