Зеленский «урушнинг Россия ҳудудига кўчирилишини» эълон қилди
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг айтишича, бугун Украина Қуролли Кучлари Олий Бош Қўмондони Александр Сирский унга фронтдаги вазият ва «урушнинг тажовузкор ҳудудига кўчирилиши ҳақида бир неча бор маълум қилган.»
«Украина ҳақиқатан ҳам адолатни қандай тиклашни билишини исботламоқда ва айнан шундай босим – тажовузкорга босимни кафолатлайди», деди Зеленский.
Бу баёнот Украина армияси кириб келганидан кейин 6 августдан бери жанглар давом этаётган Курск вилоятидаги воқеалар фонида айтилди. Украина томони нима бўлаётганига расман изоҳ бермади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).