Украина президенти Владимир Зеленский мамлакат ҳукуматида ўзгаришлар киритди. Унинг сўзларини РБC-Украина хабар қилмоқда .
«Ҳукумат ўзгаришларига келсак, агар улар содир бўлса, бу ҳақда албатта билиб оласиз. Биз шунчаки бош вазир ўзгариши ҳақида гапира олмаймиз, бу ҳукуматда ўзгаришлар бўлиши мумкинлигидан далолат беради, улар албатта бўлиши мумкин», — деди Зеленский.
Унинг сўзларига кўра, ҳукумат кадрлар алмашинуви жараёни билан шуғулланмоқда ва у мамлакат бош вазири Денис Шмйгал ва вазирлар билан «баъзи нарсаларни» муҳокама қилмоқда.
Аввалроқ «Украйинска правда» нашри манбаларга таяниб, Зеленский Шмигални ишдан бўшатиш ниятида эканлигини, чунки у давлатни бошқариш ташаббусини илгари сурмагани ҳақида ёзган эди . Нашр манбаларига кўра, Зеленский ва Шмигал ўртасидаги муносабатлар давлат раҳбари ва Украина Қуролли кучлари собиқ бош қўмондони Валерий Залужнийнинг истеъфога чиқишигача бўлган муносабатларини эслатади.
Кушнер бу ҳақда 19 ноябрь куни Берлинда Европа давлатлари етакчилари ва Украина президенти Владимир Зеленский иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида гапирди.
Сўнгги йилларда Тошкент шаҳрида аҳоли сони ва шаҳар инфратузилмаси кенгайиши билан жамоат транспортига, хусусан, метрополитенга бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда.
"Луч" конструкторлик бюроси раҳбари Олег Коростеловнинг айтишича, жорий йилда бир неча юзта "Нептун" ракетаси ишлаб чиқарилади, бироқ уларнинг сони мингтага етмайди.
The Wall Street Journal'нинг хабар беришича, Доналд Трамп иккинчи муддатга Оқ уйга қайтганидан кейин ҳам Ким Чен Ин билан алоқаларни тиклашга уринишларни давом эттиряпти
Европа конституциявий ва инсон ҳуқуқлари маркази (ECCHR) Моссаднинг собиқ раҳбари Давид Барнеага қарши Ливанда содир этилган деб баҳоланаётган «ҳарбий жиноятлар» бўйича жиноий шикоят берди.
Хитой раҳбари Россия, АҚШ ва Хитой етакчилари иштирокидаги уч томонлама учрашувда ядровий қуролларни тақиқлаш ва уларни тўлиқ йўқ қилиш зарурлигини таъкидлади.
Ҳар бир манзилнинг ўзига хос таъми унинг тарихи, маданияти ва турмуш тарзини намоён этади. Яқинда эълон қилинган саёҳат тенденциялари ҳисоботига кўра, сўров қатнашчиларининг 82 фоизи маҳаллий ҳаётда бевосита иштирок этиш ўша халқ маданиятини чуқурроқ англашга ёрдам беришини таъкидлаган.