Украина президенти Владимир Зеленский ва Руминиянинг янги сайланган президенти Никушор Дан Европада тинчлик ўрнатиш йўлида халқаро дипломатик майдондаги ҳамкорлик йўналишларини, хусусан, Россияга қарши санкцияларни кучайтириш зарурлигини муҳокама қилди.
Бу ҳақда Украина етакчиси ўзининг Телеграм-каналида ёзган.
"Украина ва бутун Европада тинчликка эришиш бўйича дипломатик ишларни, Истанбулдаги учрашувни, Москванинг ҳарбий ишлаб чиқаришни кўпайтириши ва урушни давом эттиришига йўл қўймаслик учун Россияга қарши санксияларни кучайтириш зарурлигини муҳокама қилдик. Биз Гаагада бўлиб ўтадиган НАТО саммитига алоҳида эътибор қаратдик", — деди Зеленский.
Украина президенти Данга “Украина Руминиянинг доимий ёрдамига ишониши, ЕИ ва НАТОга аъзоликни қўллаб-қувватлаши ҳамда президентнинг Одессада бўлиб ўтадиган Украина – Жануби-Шарқий Европа саммитида шахсан иштирок этишини тасдиқлагани учун” ташаккур билдирди.
Қайд этилишича, Зеленский Данни Истанбулдаги учрашув ҳақида хабардор қилган. Унинг қайд этишича, афсуски, бу бизни тинчликка яқинлаштирадиган қадамлар бўлмади, бироқ Украина учун жуда муҳим бўлган маҳбусларни алмашиш ва ўлганларнинг жасадларини қайтариш бўйича келишув мавжуд.
"Шунингдек, у Украинанинг Россия агрессиясига қарши курашда тўплаган технологик тажрибаси ҳақида гапириб, мудофаа соҳасида ҳамкорликни чуқурлаштиришни таклиф қилди. Президент Украина иқтисодиёт, инфратузилма ва реконструксия соҳасида янги лойиҳаларга очиқ эканини қўшимча қилди", — дейилади давлат раҳбари матбуот хизмати хабарида.
Зеленский Дан билан суҳбатда Украина Гаагада муносиб тарзда намоён бўлиши кераклигини, шунинг учун бу масалада ҳар бир давлатнинг ҳар бир овози ва қўллаб-қувватлаши муҳимлигини таъкидлади.
Ўз навбатида, Дан учрашув якунлари бўйича Х ижтимоий тармоғида шундай деб ёзди: "Украина халқи эркинлик ва демократия деган умумий қадриятларимизни ҳимоя қилишда катта жасорат кўрсатишда давом этмоқда. Одил ва мустаҳкам тинчликка фақат куч билан эришиш мумкин. Руминия Украинани қўллаб-қувватлашда ва халқларимиз фаровонлиги йўлида икки томонлама алоқаларимизни янада чуқурлаштиришда давом этади".
Эслатиб ўтамиз, Украина президенти Вилнюсда бўлиб, “Бухарест тўққизлиги” ва Шимолий Европа давлатлари саммитида иштирок этмоқда.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.
Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.
Эрон расмийлари ушбу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва журналистлар хавфсизлигига қарши жиноят сифатида баҳоламоқда. Ҳодисалар халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланиши мумкин.
Шовот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими ҳам ўзганинг ишончига кириб, ички ишлар органларидаги танишлари орқали унга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришини айтиб, эвазига 1400 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм олганлик ҳолати ҳужжатлаштирилди.
Эрон Теҳроннинг тўхтатишга рози бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган тинчлик келишувининг муддати яқинлашар экан, Исроилга бир нечта босқичли ҳаво ҳужумларини бошлади.
"Теҳроннинг амалиётлари “дўст ва қардош Қатар давлати ва унинг халқи учун таҳдид ёки хавф туғдирмайди”, дейилади Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши баёнотида.
АҚШ президенти Дональд Трамп ўзи Эронга қарши уюштирган зарбаларни “том маънода ҳарбий муваффақият” деб атаб мақтаган бир пайтда, демократлар уни ваколатини ошириб юборганликда айблашди.