Зеленский: “Путин билан яна 100 марта қўл бериб кўришишга тайёрман. Агар...”

Зеленский: “Путин билан яна 100 марта қўл бериб кўришишга тайёрман. Агар...”

Украина президенти Владимир Зеленский маҳаллий телевидениедаги ток-шоуда Парижда Россия етакчиси Владимир Путин билан қўл бериш кўришганига изоҳ берди.

«Ҳа, мен Парижда Путин билан қўл бериб сўрашдим. Бусиз қандай мулоқотни бошлаш мумкин? Агар эртага Донбассни қайтариб беришса, яна 10 марта қўлини сиқишим турган гап. Қримни қайтаришса, бу эса албатта қачондир рўй беради, яна 100 маротаба», — деди Зеленский.

Украина раҳбарига кўра, Путин мураккаб одам, аммо учрашув давомида унга кўп нарса аён бўлган.

«8 соат давомида юзма-юз ўтириб, келишиб олишимиз мумкинлиги ҳақидаги хулосага келдим. Бу тезда амалга ошмайди, аммо қачондир рўй беради. Мен Минск келишувларини имзоламаганман, аммо президент сифатида уларни бажаришим шарт. Донбассда ҳеч қандай қирғин бўлмайди. Путин нега Сребреница ҳақида гапирганини билмайман, бироқ биз бошқа давлатмиз, бизда энг муҳими — инсон ҳаёти», — таъкидлади Зеленский.

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!