Зеленский Озарбайжон ТИВ раҳбарини қабул қилди

Зеленский Озарбайжон ТИВ раҳбарини қабул қилди

Украина Президенти Владимир Зеленский Озарбайжон Ташқи ишлар вазири Жайҳун Байрамовни қабул қилган.

Байрамов Россия Украина уруши бошланганидан бери биринчи марта Украинага ташриф буюрди. У ўз сафарини Ирпен шаҳридан бошлади, у ерда Озарбайжон ёрдам кўрсатаётган мактаб, касалхона ва реабилитация марказига ташриф буюрди.

Украина етакчиси Озарбайжон ва шахсан Президент Илҳом Алиевга Украинанинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлагани, энергетика ва гуманитар ёрдам кўрсатгани ҳамда конструктив мулоқот учун миннатдорлик билдирди.

"Мамлакатимиз ва халқимиз учун оғир кунларда келиб, бизни қўллаб-қувватлаш имкониятини топганингиз учун жуда миннатдормиз," - деди Владимир Зеленский.

Президент Россиянинг Украинага доимий зарбалари, Қора денгиздаги вазият ва Россиянинг дон йўлакларини тўсиб қўйиши дунё озиқ-овқат хавфсизлигига таҳдид солаётгани ҳақида маълумот берди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон