Зеленский аскарларидан хурсанд

Зеленский аскарларидан хурсанд

Зеленскийнинг айтишича, ҳарбийлар Россиянинг Курск вилоятида барча топшириқларни бажармоқда.

Украина президенти Владимир Зеленский Украина армияси Россиянинг Курск вилоятидаги амалиётларида белгиланган барча вазифаларни бажараётганини айтди.

«Курск операциямизда белгиланган барча вазифалар бажарилаётгани жуда муҳим», деди Зеленский тунги видеомурожаатида Украина бош қўмондони Александр Сирский тақдим этган фронтдан олинган ҳисоботларга таяниб.

Украина ўтган ой Россиянинг Курск вилоятига мисли кўрилмаган трансчегаравий ҳужум бошлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!