Йўтал қандай юзага келади?

Йўтал қандай юзага келади?

Йўтал мустақил касаллик ҳисобланмай, бошқа касалликнинг бир белгиси саналади. Асосий касалликни даволаш орқали йўталдан ҳам қутулиш мумкин. Йўтал – организмнинг ташқи муҳит таъсирловчиларига нисбатан ҳимоя реакциясидир.

Йўтал балғамли ва балғамсиз, ўткир ва сурункали бўлади. Ўткир балғамли йўталга ўткир бронхит, пневмония сабаб бўлса, ўткир балғамсиз йўталга юқори нафас йўллари инфекцияси, аллергик ринит, ўткир синусит, ўпка артериялари тромбоэмболияси, юрак астмаси, қуруқ плеврит, ташқи отит, перикардит, пневмоторакс, ёт жисмнинг нафас йўлларига кетиб қолиши сабаб бўлади.

Сурункали балғамли йўталга эса сурункали бронхит, бронхоэктатик касаллик, бронхиал астма, бронхлар раки, муковисцидоз, юрак чап қоринчаси етишмовчлиги олиб келади. Сурункали балғамсиз йўтал ГЭРБ (гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги), бурун-томоқ яллиғланиш касалликлари, ўпка интерстициал касаллиги, АПФ ингибиторлари қабул қилиш, нерв-руҳиятга боғлиқ тарзда, кўкс оралиғида ҳажмли ҳосилалар бўлганида, кўк йўтал касаллигида ривожланади.

Йўталнинг 14 кундан ортиқ давом этиши, тана ҳарорати ошиши, кучли чарчоқ ҳис этиш, терлаш, кўкрак қафасида оғриқ сезиш хавфли саналади.

Кўриниб турибдики йўталнинг сабаблари турлича ва орасида жиддий сабаблар ҳам анчагина. Шунинг учун йўтал бўлган ҳолда уйда ўтирмай, шифокорга мурожаат қилиш зарур.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!