Юқоричирчиқ туманида ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган университет ходими ушланди

Юқоричирчиқ туманида ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган университет ходими ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юқоричирчиқ туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари бидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Тошкент давлат аграр университети ходими Ф.Х. фуқаро Ш.ни ушбу университетда ишловчи танишлари орқали ўқишга киритиб қўйишни 4 000 АҚШ долларига келишиб, шундан 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!