Нега IELTS имтиҳонида ўзбекистонлик номзодлар ёзмадан паст балл олади?

Нега IELTS имтиҳонида ўзбекистонлик номзодлар ёзмадан паст балл олади?

Халқаро тил билиш даражасини аниқловчи IELTS имтиҳони натижалари таҳлил қилинганда, ўзбекистонлик номзодлар орасида кескин бир номутаносиблик кўзга ташланади. Охирги бор Ёшлар ишлари агентлиги томонидан эълон қилинган расмий статистик маълумотларга кўра, мамлакатимиздаги талабгорларнинг Listening (эшитиб тушуниш) ва Reading (ўқиб тушуниш) кўникмалари бўйича ўртача кўрсаткичлари 6.0 дан юқори бўлгани ҳолда, Writing (ёзма нутқ) бўлими доимий равишда энг паст натижани қайд этиб, ўртача 5.5 баллни ташкил қилган. Шунингдек, бу кўрсаткичлар масъул ташкилотлар томонидан тасдиқланмаган бўлса-да, ҳозирда натижаларда сезиларли ўсиш кузатилмоқда. Аммо ҳанузгача талабгорлар учун Writing (ёзма нутқ) муаммолигича қолмоқда.

Бу кўрсаткич нафақат бошқа кўникмалардан, балки кўплаб қўшни давлатлардаги ўртача натижалардан ҳам бироз пастроқдир. Шу ўринда савол туғилади: нега кўпчилик номзодлар бой луғат захирасига эга бўла туриб, ёзиш жараёнида “фикрий блок” (writing block) ҳолатига тушиб қолади? Нима учун ўзбекча фикрлаб, инглизчага сўзма-сўз таржима қилиш одати балларни туширувчи асосий омилга айланган? Қуйида ушбу саволларга жавоб излаш билан бирга, академик ёзиш маданияти, танқидий фикрлашнинг етишмаслиги ва имтиҳон мезонларини нотўғри талқин қилиш каби энг асосий камчиликларни мантиқий далиллар асосида кўриб чиқамиз.

IELTS имтиҳонининг ёзма нутқ (Writing) қисми кўпчилик учун энг мураккаб довон ҳисобланади. Бироқ унинг моҳиятини ўзбекона қиёслар орқали тушунтирадиган бўлсак, бу шунчаки ўз фикрини қисқа, лўнда ва энг муҳими — тиниқ ифода эта олиш санъатидир. Бу қоида жуда оддий туюлиши мумкин, лекин амалиётда биз катта тўсиққа дуч келамиз: инсон табиатан кўп эшитади, гапиради ва ўқийди, аммо ўзини ёзишга мажбур қилиши жуда қийин. Кам ёзганимиз сабабли, фикрни ихчам шаклда қоғозга тушириш кўпчилик учун чинакам муаммога айланади.

Бу жараёнда ўқувчилар кўпинча инглиз тилидаги икки муҳим тушунча — “Complex” ва “Complicated” атамаларини бир-биридан фарқлай олмайдилар. “Complex” деганда биз ижобий маънодаги мураккабликни тушунишимиз керак — худди замонавий автомобил каби. Автомобил ички тузилиши жиҳатидан мураккаб технология маҳсули бўлса-да, унинг вазифаси аниқ: у бизни манзилга етказади. “Complicated” эса салбий маънодаги мураккаблик бўлиб, у шунчаки тушунарсиз, чигал ва қийин деганидир. Кўплаб номзодлар “қанчалик ўқишга қийин ва баландпарвоз атамалар ишлатсам, шунча юқори балл оламан” деб хато ўйлашади. Ваҳоланки, ҳақиқий маҳорат қийинлаштиришда эмас, балки мураккаб (complex) тузилмалардан фойдаланган ҳолда фикрни аниқ ва тўғри етказишда намоён бўлади. Масалан, кириш қисмида ўринсиз ишлатилган ўнлаб сўзлардан кўра, ўз ўрнида қўлланган уч-тўртта сўз юқори натижа беради.

Иншо ёзишни таом тайёрлаш маҳоратига қиёслаш мумкин: бунда луғат бойлиги сиздаги маҳсулотлар бўлса, грамматика — овқат пишириш қобилиятингиздир. Қанчалик сифатли ва кўп ингредиентларингиз бўлмасин, агар уларни бир жойга жамлаш ва ишлов бериш маҳоратиингиз (грамматикангиз) оқсаса, ўртага мазали таом чиқмайди. Текширувчилар “Task 1”даги статистик маълумотларни баён қилишда нафақат рақамларни келтиришни, балки қайси кўрсаткичлар муҳимлигини ажрата олиш қобилиятини ҳам баҳолайдилар. “Task 2”да эса фикрларни мантиқий боғлаш (Cohesion) энг оғриқли нуқтамиздир. Бизда фикрларни изчил ёзиш кўникмаси шаклланмагани сабабли, келтирилган сабаблар кўпинча бўш ва исботсиз бўлиб қолади. Масалан, “смартфонлар таназзулга етаклайди” деган фикрга “чунки танишим агрессив бўлиб қолди” деб далил келтирилса, “у таниш ким?”, “қандай қилиб айнан смартфон бунга сабаб бўлди?” деган саволлар очиқ қолади. Биз фикримизга пишиқ сабаб ва ҳаётий мисоллар келтириш ўрнига, кўпинча юзаки фикрлар билан чекланиб қоламиз.

Умуман олганда, ўзбекистонлик номзодларнинг IELTS имтиҳонида, айниқса Writing (ёзма иш) бўлимида, кутилганидан паст балл олишлари замирида чуқур тизимли ва психологик омиллар ётади. Бу муаммонинг илдизи, энг аввало, мактаб давридаги ўқитиш услубимизга бориб тақалади. Мактабларда бизга асосан диктант ёзиш ўргатилган бўлиб, бу жараёнда ўқувчи ўзи мустақил фикрламайди, балки биров айтган гапни шунчаки хатосиз кўчириш билан чекланади. Шу сабабли бугун кўпчилик ёшлар ўз фикрини эркин, мантиқий ва тартибли баён қилишга келганда қийналиб қолмоқда. Чунки таълим тизими уларни таҳлилий фикрлашга эмас, балки тайёр қолипларни “хатосиз кўчириш”га мослаштирган.

Бундан ташқари, ҳозирги ёшлар орасида назария ва амалиёт ўртасидаги узилиш ҳам асосий тўсиқлардан бири бўлиб қолмоқда. Кўпчилик интернетда “яхши ёзиш сирлари” ҳақида юзлаб видеолар кўради, маслаҳатлар эшитади, лекин бу билан иш битмайди. Ёзишни ўрганиш худди велосипед ҳайдашга ўхшайди: сиз қанча кўп қўлланма кўрманг, ўзингиз рулга ўтириб машқ қилмасангиз, натижага эриша олмайсиз.

Ёзиш — бу шунчаки назарий билим эмас, балки ҳар куни бажарилиши керак бўлган жисмоний машқдир. Фақат мунтазам амалиёт орқалигина инсоннинг қўли ва фикри уйғунлашиб, ёзиш кўникмаси шаклланади. Шунингдек, луғат бойлигидан фойдаланишдаги нотўғри ёндашув ҳам паст балл олишга сабаб бўлади. Кўп номзодлар имтиҳон олувчини ҳайрон қолдириш мақсадида энг мураккаб ва кам ишлатиладиган сўзларни матнга тиқиштиришга ҳаракат қилади. Ваҳоланки, сўз танлаш кийим танлашга ўхшайди — у сизга ярашиши, фикрингизга мос тушиши ва қулай бўлиши шарт. Агар ишлатилган қийин сўз гапнинг мазмунини хиралаштирса, ундан ҳеч қандай наф йўқ.

Ўзбекистондаги номзодлар муваффақиятга эришиш учун эътиборни “мен қанчалик мураккаб сўз биламан” деган сунъий кўрсаткичга эмас, балки “менинг фикрим ўқувчига қанчалик тиниқ ва тушунарли етиб боряпти?” деган саволга қаратишлари лозим. Зеро, IELTS Writing мезонларида ҳам, ҳақиқий ҳаётда ҳам энг юқори баҳоланадиган жиҳат — бу фикрнинг мантиқий изчиллиги ва баённинг тиниқлигидир.

Олимжон Мерзажанов Файзулла ўғли
Тошкентдаги Вебстер университети талабаси


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Муниса Ризаева тўй хизматлари нархини ошкор қилди: Пойтахт ва вилоятлар ўртасидаги фарқ қанча?

Таниқли хонанда Муниса Ризаева "ИнтервюТв" лойиҳасига берган интервьюсида тўй хизматлари учун белгиланган нархларни ошкор қилди.

Ўзбекистон — Колумбия ўйини учун чипталар сотуви рекорд даражага чиқди

Эълон қилинган расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистон — Колумбия ўйини учун ҳозирги соатгача роппа-роса 74 725 та чипта сотиб бўлинган.

Сўнгги 140 йилдаги энг кучли Эл-Нино ҳодисаси яқинлашмоқда. Бу бутун дунёдаги об-ҳавога таъсир қилиши мумкин

Маълумот учун, Эл-Нино — ҳар икки йилдан етти йилгача бўлган даврда такрорланиб турадиган иқлим ҳодисасидир.

АҚШда ҳам тўй қилаётганлар ақлдан озмоқда

Бу ҳақда New York Post нашри хабар беради.

Тимми исмли кит биоёқилғига айланади

Бу ҳақда Die Zeit нашри хабар берди.

Жалолиддин Машарипов терма жамоа қайдномасидан чиқарилмоқда

Жалолиддин Машарипов Ўзбекистон миллий терма жамоаси қайдномасидан чиқарилгани хабар қилинмоқда. Унинг ўрнига Русланбек Жиянов 26 нафар футболчидан иборат якуний рўйхатга киритилиши кутилмоқда.

КХДР АҚШнинг ядровий қуролдан воз кечиш чақириғига жавоб берди

Бу ҳақда Шимолий Корея Ташқи ишлар вазирлиги эълон қилди.

Қатар Эронга 12 миллиард доллар таклиф қилди

Қатар Эроннинг музлатилган активлари атрофидаги баҳсни ҳал этиш бўйича музокаралар доирасида Теҳронга 12 миллиард долларлик молиявий кўмак пакетини таклиф қилди.

Қатар давлат инвестиция жамғармаси Швейцарияга гол урган футболчига жуда катта мукофот тўлайди

Қатар давлат инвестиция жамғармаси Ҳуҳига ЖЧдаги голи учун 3 миллион доллар ва ярим миллиондан қимматроқ Rolls-Royce Phantom совға қилади

Жасжан Россияда қўлга олинди: блогер кечирим сўради

У метро йўловчиларини турли провокацион ҳаракатлар орқали жанжалга ундаб, уларнинг реакцияларини видеога олган ва кейинчалик ушбу лавҳаларни ижтимоий тармоқларда тарқатиб келган.

10 минг қадам юрганларга пул тўлайдиган платформа ишга тушди

Илова 1 майдан фаолият бошлаган бўлиб, уни App Store ва Play Market орқали юклаб олиш мумкин.

Мактабларда «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари қачон ўтказилиши маълум бўлди

Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.

Ўзбекистонда янги кўл пайдо бўлди

Бухоро вилоятидаги Қизилқум чўли ўртасида тахминан 80 квадрат километр майдонни эгаллаган йирик сув ҳавзаси аниқланди.

Ўзбек футболчиларининг ўйиндан кейин қилган иши канадаликларни ҳайратга солди!

2026 йилги жаҳон чемпионатидаги дебютига пухта тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон миқёсида ҳам эътибор ва эътироф қозона бошлади.

Эрон 57 та мусулмон давлатидан иборат “Ислом NATOси” ни тузишга чақирди

Бу ҳақда Iran International хабар берди.

Жавоҳир Синдаров жаҳон рейтингида кўтарилди

Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров классик шахмат бўйича жаҳон рейтингида тўртинчи поғонага кўтарилди.

Трамп Эронга жиддий ён босди

Бундай фикрни Жо Байден маъмурияти давридаги Давлат департаментининг собиқ матбуот котиби Метю Миллер билдирди.

"Путин ўз исмини тарихдаги энг даҳшатли ваҳшийлар рўйхатига абадий ёзиб қўйди"

Украина ТИВ раҳбари Россиянинг Киево-Печерск лаврасига берган зарбасини ваҳшийлик деб атади

Наманганда таълим тизими мансабдори тезкор тадбирда қўлга олинди

Ушбу мансабдор шахс 2011 йилда ҳам фирибгарлик, ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, мансаб сохтакорлиги ва пора олиш каби жиноятлар билан судлангани маълум бўлди.

Агар Россия NATO аъзосига ҳужум қилса, Калининград ва Санкт-Петербургга авиазарбалар берилади

​Германия ҲҲK раҳбари агар Россия NATO аъзоси бўлган бирор мамлакатга ҳужум қилса, Калининградга ҳаводан зарба бериш билан таҳдид қилди.

Туркияда “Ўзбекистон маҳалласи” ва Шавкат Мирзиёев булвари очилди

Шунингдек, Ҳатай вилоятида Тошкент ва Самарқанд кўчаларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Буюк Британия бош вазирига тегишли мулкларга ўт қўйишда икки нафар Украинада туғилган эркак айбдор деб топилди

Лондондаги Олд Бейли суди ҳайъати Буюк Британия бош вазири Кейр Стармер билан боғлиқ уйлар ва автомашинага ўт қўйиш бўйича ишда икки нафар айбланувчини айбдор деб топди.

Барча Жаҳон урушларини Европа бошлаган — Лавров

Россия ташқи ишлар вазирининг бошқа баёнотлари:

Самарқандда уч ёшли бола боғчадаги сув ҳавзасига тушиб кетиб, вафот этди

“Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича туман прокуратураси томонидан терговга қадар суруштирув ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.

АҚШнинг Канзас-Сити яқинида парашютчилар бўлган самолёт ҳалокатга учради

Қутқарув хизматлари самолётдан сакраб қолишга улгурган парашютчиларни топиш умидида ҳалокат жойи атрофини кўздан кечирди, бироқ омон қолганларни топа олмади

Россия Украинадаги урушга давлат бюджетининг ярмини сарфлай бошлади – немис иқтисодчиси тахлили

Берлиндаги Фан ва сиёсат жамғармаси (SWP) эксперти Янис Клюге 2026 йилнинг январ-март ойлари якунлари бўйича шундай баҳо берди. Унинг маълумотларига кўра, ушбу даврда Россиянинг ҳарбий харажатлари янги максимал даражага — 5,9 триллион рублга етган.

Исроил: Эрон масаласида АҚШдан мустақил ҳаракат қиламиз

Исроил мудофаа вазири мамлакат Эрон билан боғлиқ хавфсизлик масалаларида АҚШдан мустақил қарор қабул қилишда давом этишини билдирди.

Қашқадарёда ўзини прокурор деб таништирган фирибгар ушланди

Қашқадарё вилоятида бир шахс ўзини прокурор сифатида таништириб, фуқародан пул талаб қилган.

АҚШ ва Жанубий Кореяга ноқонуний юборишни ваъда қилган шахслар ушланди

Терговга қадар текширув давомида, у муқаддам 1999 й.т. бошқа бир фуқарони ҳам Жанубий Кореяга ишга юборишни ваъда қилиб, пул олганлиги маълум бўлди.

Эрон терма жамоасининг машғулот базаси яқинидан жасад топилди

Марҳумнинг шахси ҳозирча сир сақланмоқда.

Яккасаройдаги кўп қаватли уй фасадида ёнғин содир бўлди

Хабарга асосан қутқарув бўлинмалари соат 10:23 да воқеа жойига етиб борган ва ҳозирда ёнғинни ўчириш ишларини амалга оширмоқда.

Гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарлик такомиллаштирилди

Қонун (ЎРҚ–1151-сон, 11.06.2026 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Кит Келлог Исроилнинг ядровий қуроли борлигини “очиқлаб қўйди”

Fox News хабар беришича, АҚШ президентининг Украина бўйича собиқ махсус вакили Кит Келлог Исроилда ядровий қурол мавжудлиги ҳақида жамоатчиликда янги муҳокамаларга сабаб бўладиган баёнот берган.

Туркиянинг вақт секинлашадиган қишлоқлари ҳақида биласизми?

Сўнгги йилларда секин саёҳат (clow travel) замонавий туризмнинг муҳим йўналишларидан бирига айланди. Сайёҳлар тобора сокин, мазмунли ва мақсадли саёҳатни афзал кўрмоқда.

Сурхондарёда уч нафар ўсмир дарёга чўкиб, ҳалок бўлди

Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида дарёга чўмилиш учун тушган беш нафар йигитдан уч нафари кучли оқим қурбони бўлди.

Таиланд суди икки эркакни ўлим жазосига ҳукм қилди

Ҳужум оқибатида 20 киши ҳалок бўлган, 120 дан ортиқ инсон жароҳатланган эди.

Профессор Ҳасан Ҳасановнинг “Венгерлар ва озарбайжонларнинг умумий этник илдизлари” номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди

2026 йил 10 июнь куни Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси бош қароргоҳида ташкилотнинг “Туркий дунё дипломатияси дурдоналари” китоблар туркуми доирасида нашр этилган янги асар — таниқли жамоат, давлат ва сиёсат арбоби, Туркий Давлатлар Ташкилоти Оқсоқоллар Кенгаши аъзоси, тарих фанлари доктори, профессор Ҳасан Ҳасановнинг “Венгерлар ва озарбайжонларнинг умумий этник илдизлари” номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

Трамп Эронга қарши янги кучли зарбалар билан таҳдид қилди

Дональд Трамп АҚШ яқин соатларда Эронга қарши яна бир қатор “жуда кучли зарбалар” бериши мумкинлигини маълум қилди.

Сурхондарёда поездда йўловчи аёлга шилқимлик қилган чипта сотувчиси 5 суткага қамалди

Жабрланувчининг кўрсатмасига кўра, у манзилга яқинлашганда чипта сотувчиси унинг орқасидан келиб қучоқлаган.

Андижондаги поликлиникада 4 киши заҳарланиб вафот этди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати Марҳаматдаги ҳолатда қутқарувчилар 4 жасадни чиқариб олгани тасдиқлади.