22 сентябрь куни Япониянинг Токио шаҳридаги халқаро кўргазма марказида “JATA Tourism Expo Japan 2022” халқаро кўргазмаси ўз ишини бошлади. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Бир тур - бутун минтақа” тамойили остидаги қўшма туризм дастурларини яратишга доир ташаббусини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон делегацияси Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонаси, Япониянинг JICA халқаро ҳамкорлик агентлиги ҳамда Марказий Осиё давлатлари туристик администрациялари билан ҳамкорликда яратилган ягона стендда иштирок этмоқда.
“Туризм соҳаси Ўзбекистон Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан мамлакат миллий иқтисодиётининг стратегик йўналишларидан бири сифатида белгилаб берилди. Соҳадаги ислоҳотлар натижасида виза режими соддлаштирилди, электрон виза жорий этилди, туризм бизнеси вакилларига қатор имтиёзлар берилди, шу билан бирга, мавжуд туристик масканларидан ташқари барча ҳудудларда янгидан-янги туристик объектлар барпо этилмоқда.
Қайд этиш лозимки, Ўзбекистон ва Япония туризм соҳасида улкан салоҳиятга эга. Японияликларнинг Ўзбекистонга саёҳати тарихи узоқ асрларга бориб тақалади, зеробу мамлакатнинг савдо-иқтисодий ҳамда маданий-гуманитар алоқалари Буюк Ипак йўли орқали ривожланган”, - деди “JATA Tourism Expo Japan 2022” халқаро кўргазмасида Ўзбекистон стендини очиб берган Бош вазир ўринбосари, Туризм ва маданий мерос вазириАзиз Абдуҳакимов ва кўргазмага иштирокчилари ҳамда Япония туристик бизнес вакилларини Ўзбекистонда ўтказилаётган халқаро тадбирларда фаол иштирок этишга чорлади.
Ўзбекистон стенди очилишида, шунингдек, Япония туризм агентлиги раиси Коичи Вада ҳам иштирок этиб, сўзга чиқди ва барчага муваффақият тилади.
Шундан сўнг Ўзбекистон Республикасининг маданият соҳаси вакиллари томонидан ўзбек миллий санъати намуналари ижро этилди ва бу кўргазмага ташриф буюрганлар олқишига сазовор бўлди.
Таъкидлаш жоизки, “JATA Tourism Expo Japan 2022” халқаро кўргазмасида ўзбекистонлик туроператорлар ҳам иштирок этиб, япониялик туроператорлар ва бошқа мамлакатлардан ташриф буюрган ҳамкасблари билан B2B учрашувларда қатнашишмоқда.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
2026 йил 16 март куни Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова Олмаота Менежмент Университети (AlmaU) делегациясини қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, меҳр-оқибат, бағрикенглик, кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларни намоён этган ҳолда ҳамда давлатимиз томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.
Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бўйича расмийлаштирилган далолатнома юзасидан ҳисобланган жами 1,8 млрд сўм жарима суммасини 210 млн сўмга тушириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Терговчиларнинг сўзларига кўра, ҳибсга олинган шахснинг кўрсатмалари билан тасдиқланганидек, у жасадни вақтинча балконда яширган, ўзига хос ҳидни қўшниларига каптар боқиш орқали боғлаган, шундан сўнг қолдиқларни маиший чиқиндиларни йиғиш тизими орқали йўқ қилган.