Япония Бош вазири четга чиқишга қарор қилди. У партия сайловларида қатнашмайди

Япония Бош вазири четга чиқишга қарор қилди. У партия сайловларида қатнашмайди

Япония бош вазири Фумио Кисида сентябрда бўлиб ўтадиган Либерал-демократик партияси раислигига сайловларда қатнашмайди, деб хабар бермоқда NHK.

Кишидонинг таъкидлашича, бўлажак сайловларда «янги Либерал-демократик партия»ни намойиш этиш муҳим. «Шундай экан, биринчи аниқ қадам мен четга чиқишимдир. Мен бўлажак раислик сайловларида қатнашмайман», — деди Кисида.

Япония бош вазири сиёсатда қолган ҳолда партиянинг янги раҳбарини қўллаб-қувватлашни режалаштираётганини қўшимча қилди, бироқ бу лавозимга номзод номини айтишдан бош тортди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!