Янги йил тунида бутун Франция бўйича 861 дона автомобилга ўт қўйилди. Бу ҳақда полиция маълумотларига таяниб Europe 1 радиостанцияси хабар берди.
Бир йил аввал 1457 дона автомобилга ўт қўйилган бўлиб, бу тарихий рекорд ҳисобланади. Бу йил ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари префектлар кесимида ўт қўйилган автомобиллар сонини эълон қилмади.
Мамлакат ички ишлар вазири Жералд Дарманен гуруҳлар ўртасида автомобилга ўт қўйиш бўйича мусобақалашишга йўл қўймаслик учун префектлардан маълумотларни эълон қилмасликни талаб қилди.
Францияда кўп йиллардан буён 1 январга ўтар кечаси автомобилларга ўт қўйиш анъанага айланган бўлиб, ҳукумат бунга қарши ҳеч нарса қила олмаяпти.
1 январдан Франциянинг 15та департаментида чекловлар кучайтирилди. Эндиликда комендантлик соати 20:00дан эмас, балки 18:00дан бошланади.
Кушнер бу ҳақда 19 ноябрь куни Берлинда Европа давлатлари етакчилари ва Украина президенти Владимир Зеленский иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида гапирди.
Сўнгги йилларда Тошкент шаҳрида аҳоли сони ва шаҳар инфратузилмаси кенгайиши билан жамоат транспортига, хусусан, метрополитенга бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда.
"Луч" конструкторлик бюроси раҳбари Олег Коростеловнинг айтишича, жорий йилда бир неча юзта "Нептун" ракетаси ишлаб чиқарилади, бироқ уларнинг сони мингтага етмайди.
The Wall Street Journal'нинг хабар беришича, Доналд Трамп иккинчи муддатга Оқ уйга қайтганидан кейин ҳам Ким Чен Ин билан алоқаларни тиклашга уринишларни давом эттиряпти
Европа конституциявий ва инсон ҳуқуқлари маркази (ECCHR) Моссаднинг собиқ раҳбари Давид Барнеага қарши Ливанда содир этилган деб баҳоланаётган «ҳарбий жиноятлар» бўйича жиноий шикоят берди.
Хитой раҳбари Россия, АҚШ ва Хитой етакчилари иштирокидаги уч томонлама учрашувда ядровий қуролларни тақиқлаш ва уларни тўлиқ йўқ қилиш зарурлигини таъкидлади.
Ҳар бир манзилнинг ўзига хос таъми унинг тарихи, маданияти ва турмуш тарзини намоён этади. Яқинда эълон қилинган саёҳат тенденциялари ҳисоботига кўра, сўров қатнашчиларининг 82 фоизи маҳаллий ҳаётда бевосита иштирок этиш ўша халқ маданиятини чуқурроқ англашга ёрдам беришини таъкидлаган.