Янги тайинловлар: Президент Администрацияси Ижро этувчи аппаратида раҳбарият ўзгарди

Янги тайинловлар: Президент Администрацияси Ижро этувчи аппаратида  раҳбарият ўзгарди
Ўзбекистон Республикаси Президент Администрацияси Ижро этувчи аппаратида ходимларини лавозимга тайинлаш тўғрисида Президентининг фармойиши эълон қилинди.
 
Унга кўра, Дилноза Муродовна Зиямухамедова оммавий ахборот воситалари, телевидение ва матбуотни ривожлантириш шўъбаси мудири лавозимига тайинланди.
 
Ғуломжон Хурсандович Самадов тадбирлар ёритилишини тайёрлаш шўъбаси мудири лавозимига тайинланди.
 
Носиржон Жамолиддинович Жўраев таҳлилий материалларни тайёрлаш ва Администрация бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш шўъбаси етакчи консультанти лавозимига тайинланди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижро этувчи аппарати оммавий ахборот воситалари, телевидение ва матбуотни ривожлантириш шўъбаси мудири лавозимидан озод этилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!