Янги либосга ярашмаган тугма: Клопп қазиган «чоҳ»га «Ливерпуль» қулади

A A A
Янги либосга ярашмаган тугма: Клопп қазиган «чоҳ»га «Ливерпуль» қулади

Бу галги Чемпионлар лигаси хатоларга бой бўлди, ўзгача бўлди, кутилмаган бўлди. Бу ҳолат гуруҳ баҳсларидан тортиб финалгача кузатилди. Айниқса, финал шунақа руҳда ўтдики, агар менга «Чемпионлар лигаси финали бошқатдан ўтказилишини истайсанми?» дейишса, ҳеч иккиланмасдан “Ҳа”, деган бўлардим. Чунки мен учун бу финал татимади. Финал бошқача бўлиши керак эди.

ҒАЛАБА КЕРАК, АММО...

Футбол — курашувчан спорт тури. Ўзаро контактлар, рақобат, жисмоний кураш кечиши тайин. Буни инкор этиб бўлмайди. Аммо бу рақибга нисбатан шафқатсизлик қилиш керак дегани эмас. Бироқ ғалаба учун, соврин учун ҳар нарсага тайёр бўлган Серхио Рамос буни эсдан чиқарди. «Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ билан бўлган вазиятда у нафақат тўп учун, балки рақибига жароҳат етказиш учун ҳам курашди. Хулоса чиқаришга шошилманг, мен бу гапни Рамоснинг характерини, ҳаракатини ва кўп йиллик тажрибага эга эканлигини инобатга олиб айтяпман. Рамос қандай ҳаракат рақибга жароҳат етказишини яхши билади. Ўша вазиятда у Салоҳнинг қўлини қўлтиғига қисиб олгандан кўра елкаси билан итариб, тўпни тепиб юборса бўларди-ку! Йўқ, у бундай қилмади. Эҳтимол, у атайин Салоҳга жароҳат етказишга уринмагандир, аммо ўша хатти-ҳаракати жисмонан ўзидек бақувват бўлмаган Муҳаммадга жароҳат етказиши аниқлигини ҳисобга олиши керак эди. Аммо бу футбол, унда биринчи ўринда инсон эмас, ғалаба фактори туради. Ҳар ҳолда, Рамос шундай ҳисоблайди.

Айнан Муҳаммад Салоҳ жароҳат олиб майдондан чиқиб кетганидан кейин финалга бўлган қизиқишим сўна бошлади. Чунки «Ливерпуль» айнан Салоҳга ишонганди, бу Муҳаммаднинг биринчи финали эди. Ҳа, мен финалда ҳеч бир жамоага мухлислик қилмадим, аммо Салоҳнинг ўзини кўрсатишини хоҳлагандим. Истардимки, бошқа футболчилар, ҳатто Рамоснинг ўзи ҳам кейинги сафар бундай хунук хатти-ҳаракатга қўл урмасин.

КЛОПП ҚАЗИГАН «ЧОҲ»

Ҳар қандай футболчи ўйин даражасини ҳис қила билиши керак ва шунга мос равишда масъулият ҳиссини ҳам туйиши лозим. Финалда «Ливерпуль» посбони Лорис Кариусга айнан шу жиҳат етишмади. Юрген Клопп унга имконият берди, Кариус гарчи унчалик иқтидорли бўлмаса-да, «Ливерпуль»нинг асосий таркиб посбонига айланди. Аммо финалда у шунчалик қўпол хатоларга йўл қўйдики, бу «қизиллар» учун жуда қимматга тушди.

Ўзи бошқарган клубларда доим янги футболчи кашф қилишга ўрганган Юрген Клопп «Ливерпуль»да шу ишини Лорис Кариус билан амалга оширмоқчи бўлди. Бельгиялик посбон Симон Миньолени захирага ўтқазиб, жамоага ўзи олиб келган Лорис Кариусни асосий таркибга киритган германиялик мутахассис бунинг учун яхшигина панд еди. Тўғри, Кариус АПЛ доирасидаги ўйинларда ҳам кўплаб хатоларга йўл қўйганди, аммо буни кечирса бўларди. Бироқ Чемпионлар лигаси финалида, «Ливерпуль» ҳатто Муҳаммад Салоҳсиз ҳам ирода кўрсатиб, ажойиб ўйин кўрсатаётган бир пайтда орзиқиб кутилган совринга эга чиқиш имкони бор пайтда ёш болаларча хато қилиш — бу кечириб бўлмас ҳолат. Буни Кариуснинг тажрибасизлиги билан ҳам оқлаб бўлмайди. Чунки Кариус йўл қўйган хатоларни ундан тажрибасиз бўлган посбонлар ҳам такрорламайди. Бензема гол урган вазиятдаги аҳмоқона қарори, Бэйлнинг иккинчи голи юзага келганлаги ноўрин ҳаракати — айнан шу омиллар «Ливерпуль»нинг шаштини синдирди, қаддини букиб қўйди. Бутун мавсум давомида кўпчилик Клоппга Кариуснинг талаб даражасидаги дарвозабон эмаслигини уқтирди, ҳатто унга қишда бошқа яхшироқ дарвозабон сотиб олишни ҳам маслаҳат беришди, бироқ германиялик мутахассис Кариуснинг нигоҳларида иштиёқ кўраётганини, уни тарбиялаб, одам қилмоқчи эканлигини таъкидлади. Аммо финалда кўрдики, бўлмайдигани барибир бўлмас экан. Бутун ўйин давомида яхшигина зарбаларни қайтарган посбон иккита қўпол хатоси эвазига «Ливерпуль» мухлислари учун нафақат финалнинг, балки бутун мавсумнинг энг ёмон футболчисига айланди. Клопп Кариусни олиб келиб, ўзи қазиган чоҳга ўзини ҳам, «Ливерпуль»ни ҳам қулатди.

Клопп «Ливерпуль»ни яхши жамоага айлантира олганди. Камчиликларини тўғрилаб, яп-янги либос ҳосил қилди. Аммо Кариус бу кўйлакка ярашмаган тугма бўлди. У кўйлакни ёпиб туриш вазифасини бажара олмади, оқибатда либос очилиб қолди, натижасини эса ўзингиз кўрдингиз.

ТАЖРИБА ЯНА ҚЎЛ КЕЛДИ

Тан олиш керак, «Реал» — Европа Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш борасида жуда катта тажриба тўплади. Жамоа ҳатто ўзининг энг омадсиз мавсумларидан бирида ҳам Европада тенгсиз клубга айланди. Бу мавсум «қироллик клуби» мақташга арзигулик ўйин намойиш этмади, Ла Лигада 3-ўрин — бу «Реал» кўзлаган чўққи эмас. Қолаверса, «Бавария» ҳам, «Ювентус» ҳам минг бир машаққат билан, омад билан таслим этилди. Аммо якунда «Реал» чемпионга айланди. Бу ҳаммаси тажрибанинг меваси. Вазият шу даражага етдики, «қироллик клуби» учун Европа чемпионлар лигасининг ҳатто финали ҳам одатий учрашувга тенг бўлиб қолди. Ортиқча ҳаяжон, асабийлашишлар ортга чекинди.

«Ливерпуль» ва Клоппга ана шу жиҳат етишмади. Салоҳсиз ҳам яхши ўйин кўрсатган, ҳатто Маненинг голи эвазига ҳисобни тенглаштиришга ҳам эришган «қизиллар» қолган дақиқалар учун муносиб сценарий туза олишмади. Германиялик мутахассис ҳам бош қаҳрамондан айрилган сюжетни қайта шакллантира билмади, бунга уринганида эса сценарийнинг энг хунук образи — Кариус мелодрамани трагедияга айлантириб юборди. Хуллас, Клоппдан тортиб дарвозабонгача тажриба камлик қилди.

АСОСИЙ ҚАҲРАМОН «РЕАЛ» ЭМАС

Шу ўринда алоҳида таъкидлаш керакки, бу галги Чемпионлар лигасининг бош қаҳрамони «Реал» эмас. Асосий қаҳрамон — «Ливерпуль», аниқроғи, Юрген Клопп. Уч мавсумда Европа лигаси учун курашадиган клубга айланиб қолган «Ливерпуль»ни Чемпионлар лигасига олиб чиқди. Энди эса «Ливерпуль» финалда ўйнаяпти. Бу ҳаммаси Клоппнинг хизмати. Ҳатто «Барселона»га сотилган Филиппе Коутиньонинг ўрни ҳам билинмади. Таркибда Роналду ёки Мессидек футболчи йўқ. Жамоа ёзда бошқа гранд клублар сингари бир дунё пул сарфламади. Аммо «Ливерпуль» финалгача чиқди. Демакки, бу биринчи навбатда Клоппнинг хизмати. «Ливерпуль» бу мавсумда АПЛда 4-ўринни олиб, кейинги мавсумда яна Чемпионлар лигасида ўйнайдиган бўлди. Шу боис ҳеч ким «Ливерпул»ни финалдаги мағлубият учун айбламайди, аслида, финалга чиқишнинг ўзи жамоа учун катта ютуққа айланди. «Ливерпуль» жорий мавсумда чинакам шижоат, иқтидор, шиддат, маҳорат ва ирода тимсолига айланди.

Умид қиламизки, кейинги мавсумда ҳар иккала жамоага ҳам яна омад кулиб боқади. Умид қиламизки, кейинги мавсумда финал бундай ачинарли руҳда ўтмайди. Умид қиламизки, кейинги мавсумда биз бу галгидан-да қизиқарлилоқ ва шиддатлироқ баҳсларнинг гувоҳига айланамиз.

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Нурмат Отабеков хантавирус бўйича ахборот билан чиқди

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди

«Реал» президенти Флорентино Перес клуб ичидаги сирларни ташқарига чиқарган — Федерико Вальверде ва Орельен Тчуамени ўртасидаги низо ҳақидаги маълумотни матбуотга сиздирган шахс топилганини маълум қилди.

Яна бир давлат Эронга махфий равишда ҳужум уюштирган

Бу ҳақда Reuters агентлиги Ғарб давлатлари ва Эрондаги манбаларига таяниб хабар берди.

Роналду шокда! “Ан-Наср” дарвозабони ўзига гол уриб, чемпионликни ортга сурди

Саудия Арабистони Профессионал лигасининг 32-туридан ўрин олган учрашувда биринчи ўринда бораётган “Ан-Наср” энг яқин таъқибчиси “Ал-Ҳилол”ни қабул қилди.

Ҳарбий қўмондонлик Путинни Россия армияси кузгача бутун Донбассни эгаллашига ишонтирди

Бу ҳақда Financial Times Россия президентининг атрофидаги манбалар, вазиятдан хабардор суҳбатдошлар ва Украина разведкасининг баҳосига таяниб ёзмоқда.

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди

«Манчестер Сити» клуби Хосеп Гвардиолага ўринбосар топиб бўлди. Аввалроқ тахмин қилинганидек, испаниялик мутахассиснинг ўрнини Энцо Мареска эгаллаши керак.

Моуриньо "Реал"дан ҳайдайдиган илк футболчи номи маълум

Жозе Моуриньо «Реал» бош мураббийлигига тайинланишга яқин турибди. Португалиялик мутахассис ўз режаларига киритилмаган илк футболчини аниқлаб улгурди.

Чимкентда коллежлар асосчиси қамоқда ўтириб 2,8 миллион доллар ўғирлади

Бу ҳақда Қозоғистон оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.

Орол Пекинга тегишли эмас ва унга бўйсунмайди

Лайнинг ушбу баёноти АҚШ президенти Доналд Трамп ва Си Жинпин ўртасида Пекинда бўлиб ўтган учрашувдан бир неча кун ўтиб янгради.

Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди

Унга кўра, ушбу кунларда республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.

Ҳимолайда 2021 йилда йўқолган россиялик талаба йилдан кейин Непалдаги баланд тоғли буддавий монастирда топилди

Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.

Абдуқодир Ҳусанов ота-онасига 330 минг долларлик вилла совға қилди

Бу ҳақда компания асосчиси Марат Хайруллаевич ўзининг шахсий Instagram саҳифасида очиқлади.

Абдуқодир Ҳусанов учун катта маблағ сарфлашга тайёр гранд жамоа пайдо бўлди

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.

Ўзбекистонликлар май ойида 14 кун дам олади

Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

МДҲ давлатларида қанча Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари қолган?

2026 йилнинг май ойи ҳолатига кўра, орамизда яшаб келаётган фахрийларнинг сони мамлакатлар кесимида турлича.

10 минг қадам юрганларга пул тўлайдиган платформа ишга тушди

Илова 1 майдан фаолият бошлаган бўлиб, уни App Store ва Play Market орқали юклаб олиш мумкин.

Электр ва газ нархлари бўйича ҳукумат қарори қабул қилинди

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан 2026 йил 1 июндан бошлаб электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари тасдиқланди.

Украина уруши янги хавфни очиб берди: «Ҳизбуллоҳ» Исроилга қарши оптик толали ФПВ дронлар билан ҳужум қилмоқда

Ливандаги «Ҳизбуллоҳ» гуруҳи Исроилга қарши ҳужумларда янги авлод ФПВ дронларидан фаол фойдаланмоқда.

Нетаняху: “биринчи зарбалардан кейин Эрон қулаши мумкин”

Бу ҳақда АҚШ Марказий разведка бошқармаси ва Пентагоннинг собиқ раҳбари Роберт Гейтс маълум қилди.

Халқаро жиноий суд Исроилнинг бир нечта расмийларини ҳибсга олишга махфий ордер берди

Газета маълумотларига кўра, ордерлар чекловлари остига икки нафар исроиллик сиёсатчи ва ҳарбий раҳбариятнинг икки вакили тушган бўлиши мумкин.

Куба дронлари Флоридага таҳдид солмоқда деган айблов: Гавана АҚШни “босқинчиликка баҳона яратмоқда” деб танқид қилди

Халқаро ОАВ, жумладан Axios нашрига таяниб тарқалган маълумотларга кўра, АҚШ разведкаси Кубада 300 дан ортиқ ҳарбий дронлар мавжудлиги ва уларнинг эҳтимолий ҳарбий сценарийларда ишлатилиши мумкинлигини кузатмоқда.

“Ўзбекистон глобал инвесторлар диққат марказида” — дунёнинг йирик инвесторлари тарихий IPOни эътироф этмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигидаги Ўзбекистон ҳукумати билан давлат корхоналарида самарали бошқарувни йўлга қўйиш, иқтисодиётни қўллаб-қувватлайдиган кучли ва барқарор бизнесларни шакллантириш ҳамда маҳаллий капитал бозорини ривожлантириш йўлида ҳамкорлик қилаётганидан фахрланади.

Нетаньяху: Исроил ҳозир Ғазонинг 60 фоизини назорат қилмоқда

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг айтишича, асосий вазифа Ғазо Исроилга таҳдид солмайдиган ҳолатга келтиришдир.

Каллас АҚШ, Хитой ва Россияни Европани бўлишга уринишда айблади

Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кая Каллас АҚШ, Хитой ва Россия Европани заифлаштиришга ҳаракат қилаётганини билдирди.

Москва ва атрофидаги ҳудудга йирик дрон ҳужуми: уч киши ҳалок бўлди

Москва ва Москва вилояти бир йилдан ортиқ вақт ичидаги энг йирик дрон ҳужумига учради. Ҳужум оқибатида камида уч киши ҳалок бўлди, 17 киши турли даражада жароҳат олди.

ЖССТ Эбола вируси сабаб фавқулодда ҳолат эълон қилди

ЖССТ Африкада Эбола эпидемияси туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилди.

Италиянинг Модена шаҳрида автомобил пиёдаларни уриб кетди

ANSA маълумотларига кўра, ҳодисага сабабчи бўлган шахс келиб чиқиши шимолий африкалик бўлган 30 ёшли Италия фуқаросидир.

Бангкокда поезд автобус билан тўқнашиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди

Ҳалокатга учраган поезд оғир контейнерларни ташиётган бўлган ва тўқнашувгача ўз вақтида тормоз беришга улгурмаган.

Путин «Молдовани дарғазаб қилувчи» ҳужжатни имзолади

Россия президенти Владимир Путин Днестрбўйи аҳолисининг Россия фуқаролигини олишини осонлаштирувчи фармонга имзо чекди.

Ўзбекистон делегацияси “Women in Tech Global Summit 2026”да иштирок этди

Ҳар йили ўтказиладиган “Women in Tech 2026” саммити Африканинг энг йирик технологик хабларидан бири ҳисобланган Кейптаун шаҳрида (Жанубий Африка Республикаси) бўлиб ўтди. Бу галги тадбир дунёнинг 60 мамлакатидан 700 дан ортиқ иштирокчини, хусусан, халқаро ташкилотлар, технологик компаниялар, давлат сектори, стартап-экотизимлар ва “Women in Tech” глобал ҳамжамияти вакилларини бирлаштирди.

Ўзбекистон илк бор жаҳон молия бозорида: миллий IPO орқали 600 миллион доллардан ортиқ маблағ жалб қилинди

Ўзбекистон тарихида илк бор йирик халқаро акциядорлик битими амалга оширилди — “Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” АЖ (UzNIF) ўз акцияларини Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарди.

1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари жорий этилади

Ҳукуматнинг тегишли қарори (243-сон, 15.05.2026 й.) билан 2026 йил 1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари тасдиқланди.

Зеленскийнинг «ўнг қўли» — Андрей Ермак қамоққа олинди

Украина Олий аксилкоррупция суди Президент офисининг собиқ раҳбари Андрей Ермакни қамоққа олиш ҳақида қарор чиқарди. Суд жараёнида унинг фолбин билан маслаҳатлашгани ҳақида ҳам сўз борди.

Гаитида қуролли тўдалар тўқнашуви: 5 мингдан ортиқ одам уй-жойсиз қолди

Гаитида қуролли тўдалар ўртасидаги шиддатли тўқнашувлар оқибатида сўнгги уч кун ичида қарийб 5300 киши ўз уйини тарк этишга мажбур бўлди.

«Накба»нинг 78 йиллиги: ҳалок бўлганлар сони 50 фоизга ошди, вайронагарчилик эса бир неча баробар кучайди

78 йил аввал содир бўлган «Буюк фожеа» — «Накба»дан кейин фаластинликлар яна ўша азобларни бошдан кечирмоқда, аммо бу сафар анча кенг кўламда.

Хоразмда МИБ ходимига нисбатан жиноят иши очилди

Эвазига 1500 АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Миграция агентлигининг собиқ мулозими халқаро қидирувга берилди

35 ёшли Азизбек Тоштемировнинг исми «қизил билдиришномалар» рўйхатида ва у фирибгарликда гумонланмоқда.

“Volvo” ғилдираклари орасидан қарийб 20 кг наркотик олинди

Шунингдек, ушбу ноқонуний ишга буюртмачи шахснинг 1980 й.т. отаси ҳам алоқадор эканлиги аниқланиб, у ҳам процессуал тартибда ушланди.

Зеленскийни ағдариш режаси фош бўлди

Британиялик ҳарбий таҳлилчи Александр Меркуриснинг YouTube каналидаги баёнотига кўра, Украина президенти Владимир Зеленскийга қарши сиёсий босим ортиб бораётгани уни лавозимдан четлатиш режасининг бир қисми бўлиши мумкин.

Нега қўшни давлатдаги зиёлилар Ўзбекистонга ҳавас қилмоқда? Халқ шоирининг «Риёсиз сўзлар»и

Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўрадилар. Улар ­­­– Ватанпарвар. Ҳар ҳолда Ўзбекистонда худди шундай. Ватаннинг гуллаб-яшнаши, ижобий ўзгаришлар ҳар бир фуқаронинг ҳаётини юксалтиришг сари қўйилган қадам эканлигини теран ҳис қиладилар, кайфиятилари кўтарилади. Худога минг шукурким, бу ўзгаришлар ҳар соатда, ҳар кун рўй бериб турибди.