ESET экспертлари Google Play’да машҳур банк иловасининг навбатдаги қалбаки нусхасини фош этишди. Фирибгарлар кўплаб дастурчиларнинг фаолиятини имитация қилишга уриниб кўришган, аммо илованинг аксарият жиҳатлари фирибгарлик устида битта гуруҳ ишлашганини исботлайди. Эҳтимол бир кибержиноятчи ишлагандир.
Натижада, бу йилги ёзда минглаб банк карталари ўғирланган, илованинг ўзи эса мингдан зиёд маротаба ўрнатилган экан.
Google Play’нинг қароқчиликка қарши дастури бу гал иш бермади: «ойнада» мураккаб лабиринтли кодлар қўлланилган, бу эса қароқчиларнинг юқори даражада усталигидан дарак беради.Илованинг вазифаси битта. У ҳам бўлса, ўғирлик. Фойдаланувчи маълумотларни ёки логин ва поролни стандарт рўйхатдан ўтказиш шаклида киритса бўлди, шу заҳотиёқ улар фирибгарлар серверида пайдо бўлади.
Киберҳужум жабрдийдалари сифатида ҳозирча Янги Зеландия, Австралия, Буюкбритания, Швейцария ва Польша банк тизими фойдаланувчилари қайд этилди. Австрияда Bitpanda криптосервиси жабр кўрган. Аммо жиноятчилар ўз вақтида тўхтатиб қолинмаса, улар ушбу тизимда дунёнинг исталган мамлакати банк тизимига ҳужум уюштириши турган гап.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола Англия Премьер-лигасининг 27-туридан ўрин олган «Ньюкасл»га қарши ўйинда Рубен Диаш ўрнига Абдуқодир Ҳусановни тушириш борасидаги қарорига изоҳ берди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Эронга қарши операция «режадан олдинда» кетаётганини билдириб, «48 нафар етакчи бир зумда йўқ қилинди. Бу жуда тез содир бўлди», деди.
Тошкент вилояти прокуратурасининг девонхона нозири 276 млн сўмлик жаримани ваколатли танишлари орқали бартараф этиб бериш ва унга нисбатан чора кўрилмаслигини таъминлаш эвазига 9 минг АҚШ доллари талаб қилган.