"Яна бир қадам ва тамом". Исроил Вашингтон ёрдамисиз қолиши хавфидан огоҳлантирилди

"Яна бир қадам ва тамом". Исроил Вашингтон ёрдамисиз қолиши хавфидан огоҳлантирилди

Жо Байден Нетаньяху билан телефон орқали суҳбатда, агар Яқин Шарқдаги вазият кескинлашувига яна бир қадам қўйилса, Исроил Вашингтон ёрдамисиз қолиши хавфидан огоҳлантирди. Бу ҳақда Аxios хабар берди.

Нашр бу ҳақда исмини ошкор этмаган АҚШ расмийсига таяниб хабар бермоқда.

"Байден ва Нетаняҳу ўртасидаги телефон қўнғироғи 1 августда бўлиб ўтди. Унда Америка президенти Исроил бош вазиридан минтақадаги кескинликнинг кучайишини тўхтатишни, Ғазо секторида гаровга олинганларни озод қилиш ва ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларни бошлашни талаб қилди", — дея аниқлик киритди Аxios'нинг икки суҳбатдоши.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!