Яна бечора камбағаллар жабр тортади – Муслимбек Йўлдошев тўйлар ҳақидаги қарорни қоралади

A A A
Яна бечора камбағаллар жабр тортади – Муслимбек Йўлдошев тўйлар ҳақидаги қарорни қоралади

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 14 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Сенат Кенгашининг “Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қўшма қарори қабул қилинди. Ушбу қарор 2020 йилнинг 1 январидан кучга киради. 

Айни вақтда мазкур қарор ва ундаги чекловлар кўплаб баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда. Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли диктор Муслимбек Йўлдошев ижтимоий тармоқларда тўйлардаги дабдабани қарор билан эмас, қонун билан жиловлаш кераклигини айтди. Йўлдошевга кўра, қарордан яна камбағаллар зарар кўради, дейди "qalampir.uz".

“Назаримда, Олий Мажлис Сенати чиқарган Қарордан ҳам бирор фойда чиқмаса керак. Бошланиши яхши. Аммо бу ҳам аввалги ҳаракат ва интилишларга ўхшаб қумга сингиб кетадиёв! Эсингизда бўлса, Каримов замонида ҳам бу масала бир неча бор кўтарилган, газеталар роса жар солган, бутун-бутун саҳифалар тўйларни ихчамлаштириш ҳақидаги мақолаларга тўлиб кетган эди. Эфирда-радиоми, телевидениеми- давра суҳбатлари кетма-кет уюштирилган эди. Кейин, кейин... Тошкент шаҳар ҳокимиятининг ТАВСИЯСИ эълон қилиниши билан тугади. Шаҳар транспортининг ҳар бурчига бу тавсиялар ёпиштириб қўйилди. Халқ бу тавсияни бир тийинга олгани йўқ. Олмайди ҳам. Биз ўзбеклармиз-ку! Ўзимга ўзим бекман, “ҳокиминг ким бўпти!” қабилида яшаймиз. Бу гал ҳам худди шу аҳвол бўлади”, деб ёзади диктор. 

Муслимбек Йўлдошев сўзида давом этаркан, чекловларни қарор кўринишида эмас, балки Қонун сифатида ишлаб чиқариш ва аниқ жазолар белгилаш ғоясини илгари суради:

“Бу Қарорни нега бир йўла Конун қилиб чиқариша қолмайди? Қонун бу қонунда! Шунчаки қарорни четлаб ўтса, бу бир оз жарима бўлади қўяди! 100 миллион сўмга давлат рақамини сотиб олиб, машинасига илаётганлар учун бу жарималар бир тупуриб қўйгандек иш. Ресторан харажатларини 2 баробар тўлатганда ҳам уларни чивин чаққандай бўлмайди. Яна ким жабр тортади? Бечора камбағаллар. Тўйига адашиб келиб қолган узоқ қариндошлари жаззасига миллионлаб жарима тўлаб, банкрот бўлади шўрлик.

Агар Қонун бўлса бу бошқа гап! Қонунда моддалар, примлар, бандлар бўлади. Ҳар қандай меъёрдан чиқиш Қонунни бузиш, менсимаслик, жиноят деб баҳоланади. Ўшанда озодликдан маҳрум қилиш, ёки шунга тенглаштирилган жазо турлари қўлланилиши кўзда тутилса, одамлар тартибга келишга мажбур бўладилар”.

Йўлдошевнинг фикрича, Ўзбекистон халқини яхши гап билан, ташвиқот билан йўлга солиб бўлмайди. 

“Бизнинг халқни яхши гап билан, тушунтириш ишлари билан, онгига таъсир қилиб йўлга солиб бўлмайди. Уни қўрқитиш, жазолаш керак. Наҳотки юз йилдан бери шу тўй ва жаноза билан боғлиқ номаъқулчиликларни тартибга сололмасак а?! Наҳотки? Қодирий, Беҳбудийлар, Авлонийлар ... ҳамма жадидлар бошлаган шу муаммони ҳали-ҳануз бартараф этолмаймиз. Буни фақат ва фақат ҚОНУН йўли билан бартараф этиш мумкин. Буни фақат жуда- жуда исташимиз керак. Тепадагилар исташи керак, узил-кесил, мардона қарор қилишлари керак. Келажак авлодлар биздан жуда-жуда миннатдор бўладилар. Халқ ҳам оёғидаги ботмон дахсарларидан қутилиб, бир енгил нафас олади. Ўлиб кетадиган дунёда топганини тўй куни сочма-сочарлик қилиш учунмас, бирор эзгу мақсадларига ишлата бошлайди. Яна билмасам, гапим кимга ёқиб, кимга ёқмаслиги аниқ. Шунинг учун буни бир ҳафталик кампания эмас, узоқ вақт давом этадиган мунозаралар, баҳслар, мантиқий таҳлиллар, иқтисодий хулосалар натижасида ўртада дастурхон қилиш орқали ҳал этилгани яхши эди”, дейди Муслимбек Йўлдошев.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 1917 йилда “Шўройи ислом” ташкилотининг айнан тўй-ҳашамлар, маърака ва маросимлар, оилавий тадбирларни ортиқча сарф-харажатсиз ўтказиш юзасидан чиқарган қарорномасини эълон қилган эдик. 102 аввалги қарорномада ўша вақтда давом этаётган даҳшатли уруш, очарчилик даврида кўпчилик оилалар фақирликда кун кечираётгани, озиқ-овқат топа олмаётган бир пайтда айрим оилалар ўтказаётган тадбир ва маросимларда исроф бўлаётгани айтилади.

Кўриниб турибдики, мамлакатдаги мазкур масала ижтимоий муаммо сифатида сиёсий майдонга кўтарилганига ва яшаб келаётганига 100 йилдан ошган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Эрон мусулмон давлатларига чақириқ билан чиқди

Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.

Грузияда мотам куни эълон қилинди

Бу ҳақда Грузия ҳукумати маъмурияти эълон қилди.

Эрондаги вазиятдан Марказий Осиёда энг кўп Тожикистон қийналиши мумкин

Имкониятлари чекланган республика учун бу озиқ-овқат хавфсизлиги нуқтаи назаридан жиддий ҳажм ҳисобланади.

Эрон Исроилга ўта оғир баллистик ракеталар билан кучли ҳужум уюштирди

Эрон Исроил ҳудудига ўта оғир баллистик ракеталарни қўллаган ҳолда кучли ҳужум уюштирди.

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Трамп дунё давлатларидан ёрдам сўради

Қўшма Штатлар президенти Хитой, Франция, Япония ва бошқа давлатларни ҳудудда хавфсиз қатновни таъминлаш учун у ерга ҳарбий кемалар юборишга чақирди.

«Реал»дан учралган мағлубиятдан сўнг «Манчестер Сити» кийиниш хонасида нималар бўлди?

«Манчестер Сити» Чемпионлар лигаси доирасидаги «Реал»га қарши сафар ўйинида муваффақиятсизликка учради.

Эроннинг ўрнига Жаҳон чемпионатига бориши мумкин бўлган терма жамоалар номи маълум бўлди

Бу ҳақда ESPN нашри хабар бермоқда.

Эрон Исроилнинг юқори лавозимли амалдорини ўлдирди

Бу ҳақда Fars ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Эрон АҚШ денгиз флоти учун бенуқсон "қирғин зонаси" яратиб кутмоқда

Бунинг аниқ сабаби бор – бу Эроннинг ассиметрик уруш орқали АҚШни мағлуб этиш бўйича узоқ йиллик стратегиясидир.

ЙПХ инспекторини уриб кетган 10-синф ўқувчиси “Шуҳрат” медали соҳибининг эркатой набираси экани маълум бўлди

25 февраль куни соат 21:46 да 10-синф мактаб ўқувчиси BMW М4 русумли автомашинани ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқариб, ҳаракатланиб келаётган вақтида ЙПХ инспекторини уриб юборган.

Уйига фақат тунда келишни одат қилган қарздорга МИБ "сюрприз" қилди

Қарздор транспорт воситасини фақат тунда уйига олиб келиниб, кундузи бошқа жойда сақланаётгани аниқланган.

Машҳур модель Ҳусановга учрашув таклиф қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов туғилган куни муносабати билан табрикларни олишни давом этмоқда.

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Бухорода 21 ёшли йигит Телеграмда онлайн фоҳишахона ташкил қилди

У аёллар расмларини каналга жойлаб, уларни пул эвазига мижозларга таклиф қилган

Ҳусанов “Реал”га қарши ўйинда алоҳида кўзга ташланди

“Манчестер Сити” ва “Реал” ўртасидаги сўнгги учрашувда ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов ўзининг ажойиб ўйини билан эътиборни тортди.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Исроил элчисини чақирди

Бу ҳақда вазирлик матбуот котиби Мария Захарова маълум қилди.

Макрон Эрон ҳақидаги фикрлари учун танбеҳ олди

Франция президенти Эммануэл Макроннинг Эрондаги можаро ҳақидаги фикрлари иккиюзламачилик деб баҳоланди.

Трамп: «Эрон муаммосини 2 сонияда ҳал қила олардим»

АҚШ Дональд Трамп яқинда Эрон билан боғлиқ ҳолат ҳақида қатор баёнотлар берди.

Хайфа нефть қайта ишлаш заводи – Исроилнинг энг йирик энергетика объекти

Хайфа нефть қайта ишлаш заводи (НПЗ) Исроилнинг энг йирик ва муҳим ёқилғи объектларидан бири ҳисобланади.

Эрон узоқ давом этадиган урушга тайёргарлик кўрмоқда — Financial Times

Financial Timesнинг хабар беришича, Эрон санкциялар енгиллаштирилмас экан, ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга рози эмас ва узоқ давом этадиган урушга тайёргарлик кўрмоқда.

Эрон ҳужумлари натижасида Қатарнинг суюлтирилган газ ишлаб чиқариш қувватининг 17 фоизини 3–5 йилга ишдан чиқди — Reuters

Бу йилига 20 млрд долларгача йўқотишларга олиб келади", дея хабар бермоқда агентлик.

АҚШ иттифоқчилари Эронга қарши хавфсизлик чораларига тайёр

Бу ҳақда АҚШ томонидан эълон қилинган қўшма баёнотда таъкидланган.

Европа Иттифоқининг икки давлати Украинага кредит беришни тўхтатиб қўйди

Венгрия ва Словакия Европа Иттифоқининг Украинага 90 миллиард евро ажратиш тўғрисидаги қарорига тўсқинлик қилишди.

Туркияда яна бир ўзбекистонлик аёл жинсий зўравонликка учради

Бу ҳақда бугун, 19 март куни “Sözcü” хабар берди.

Қирғизистонда собиқ ДХХ раҳбарининг қариндоши қўлга олинди

Орунбековнинг таъкидлашича, Камчибек Ташиев лавозимни тарк этганидан сўнг бундай амалиётлар тўхтаган ва корхона омборларида катта ҳажмда бензин тўпланиб қолган.

Туркий маданият ва мерос жамғармаси ҳамда AlmaU ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

2026 йил 16 март куни Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова Олмаота Менежмент Университети (AlmaU) делегациясини қабул қилди.

Таиланддаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Шунингдек, автоҳалокатда жароҳат олган яна уч нафар ҳамюртимизга тезкор тиббий ёрдам кўрсатилган ва уларга шифохонадан жавоб берилган.

Наманган, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида сифати кафолатланмаган дори воситалари аниқланди

Қарши туманида истиқомат қилувчи, 1965 й.т. шахс ўзининг яшаш хонадонида тегишли лицензиясиз дорихона ташкил қилиб, 82 турдаги жами 1520 дона меъёрий ҳужжати бўлмаган дори воситаларини сотиб келаётганлиги аниқланди.

Президент фармони билан 392 нафар шахс афв этилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, меҳр-оқибат, бағрикенглик, кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларни намоён этган ҳолда ҳамда давлатимиз томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.

Трампнинг куёви Жаред Кушнер Яқин Шарқдаги урушдан миллиардлар топмоқчи

New York Times маълумотига кўра, у Affinity Partners компанияси учун тахминан 5 миллиард доллар топишни режалаштиряпти.

Афғонистон Покистонга қарши амалларни вақтинча тўхтатди

Маълум қилинишича, бу қарор Қатар, Саудия Арабистони ва Туркиянинг илтимосига биноан қабул қилинган.

Эрон душман энергетикасини “йўқ қилиш” билан таҳдид қилди

IRIB маълумотига кўра, Эрон Қуролли Кучлари вакили Хотам ал-Анбия нефть иншоотларига қилинган ҳужумларга жавоб сифатида душманнинг барча энергетика инфратузилмаси йўқ қилинишини билдирди.

Исроил Эрон разведка вазири Исмоил Хатибнинг ўлдирилганини маълум қилди

Эрон президенти Масъуд Пезешкиён ушбу хабарни тасдиқлади.

Самарқандда хориждан олиб келинган 38 кг наркотик моддалар мусодара қилинди

Натижада, ундаги махсус тайёрланган хуфия жойда бўлган мармар тошлар орасига 9 кг 40 гр опий экстракцияси яширилганлиги аниқланди

“Рома” футболчиси гаровга олинди

Италиянинг AS Roma клуби футболчиси Нил Эль Айнауи уйига қуролли шахслар бостириб кириб, уни ва оила аъзоларини гаровга олди.

АҚШ фуқаролигидан воз кечиш тўлови арзонлаштирилди

АҚШда фуқароликдан чиқиш учун ундириладиган давлат божи кескин камайтирилди.

Эронда АҚШ ва Исроилга алоқадор 55 киши қўлга олинди

Tesnim агентлиги хабар беришича, операция Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси разведка бўлинмалари томонидан ўтказилган.

Фарғонада "Энергосавдо" муҳандиси 9 минг доллар билан қўлга олинди

Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бўйича расмийлаштирилган далолатнома юзасидан ҳисобланган жами 1,8 млрд сўм жарима суммасини 210 млн сўмга тушириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилади.

Туркияда етти йил аввал бедарак йўқолган ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилди

Терговчиларнинг сўзларига кўра, ҳибсга олинган шахснинг кўрсатмалари билан тасдиқланганидек, у жасадни вақтинча балконда яширган, ўзига хос ҳидни қўшниларига каптар боқиш орқали боғлаган, шундан сўнг қолдиқларни маиший чиқиндиларни йиғиш тизими орқали йўқ қилган.