Ямандаги вайронкор сув тошқинлари 40 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Ямандаги вайронкор сув тошқинлари 40 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Яман ҳалокатли тошқинлардан азият чекди. Яманнинг ҳуcий расмийлари ва ёрдам ходимлари 7 август куни кучли ёмғирлар 40 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлганини айтди. Яна беш киши бедарак йўқолган.

Яман ғарбидаги Ходейда вилояти энг кўп зарар кўрди. 500 дан ортиқ уй эвакуация қилинишига тўғри келган, минтақадаги кўплаб йўллар сув остида қолган. Ҳудайданинг катта қисми, жумладан, энг катта порти ҳутийлар ҳаракати назорати остида.

Ҳодайда губернатори Муҳаммад Каҳимнинг маълум қилишича, сув тошқини натижасида жануби-ғарбдаги Ҳодейда, Таиз ва шимоли-ғарбдаги Ҳажжа шаҳарлари сув остида қолган. Унинг аниқлик киритишича, Таиздаги сув тошқинлари 15 кишининг ўлимига сабаб бўлган, қишлоқ хўжалиги ерларини ювиб кетган, уйлар ва инфратузилмага зарар етказган.

Кеча кечқурундан бери ал-Мансурия ҳудудидаги баъзи аҳоли уйларида қолиб кетган, чунки ёмғир йўллар ювиб кетган ва қочишнинг бошқа йўли йўқ эди. Маҳаллий ҳокимият идоралари табиий офатнинг дастлабки икки кунида сув тошқинидан катта зарар кўрган ҳудудларга ҳалигача етиб бормаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!