ХВЖ Ўзбекистон иқтисодий ўсиши прогнозини яхшилади

ХВЖ Ўзбекистон иқтисодий ўсиши прогнозини яхшилади

Халқаро валюта жамғармаси World Economic Outlook ҳисоботида Ўзбекистон иқтисодиёти 2021 йилда илгари башорат қилинган 5 фоиз ўрнига 6,1 фоизга ўсишини прогноз қилмоқда.

Экспертлар 2022 йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 5,4 фоизга ўсишини кутмоқда (аввал — 5,3 фоиз).

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жаҳон банки ҳам Ўзбекистон иқтисодий ўсиши прогнозини 4,8 фоиздан 6,2 фоизгача яхшилаган эди. ОТБ ҳам ўз ҳисоб-китобларини қайта кўриб чиқиб, 4 фоиз ўрнига 5 фоиз белгилаган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!