Ҳозирда унга нисбатан иккита модда бўйича жиноий иш очилган.
Хоразм вилоятида ўтказилган тезкор тадбир давомида профилактика инспектори пора олаётган пайтда қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, фуқаро таниши билан ўзаро келиб чиққан низоли масала юзасидан мурожаат қилган. Унга кўра, ҳамкорликда очилган хусусий корхонага алоқадор ҳужжатлардаги имзолар шериги томонидан сохталаштирилган, даромадлар эса ўзлаштириб келинаётгани билдирилиб, масала ҳуқуқий тартибда кўриб чиқилиши сўралган.
Шу жараёнда мазкур ҳудуд учун масъул профилактика инспектори танишлари орқали экспертиза натижаларини фуқаро фойдасига чиқариб беришни ваъда қилган. Бунинг эвазига у 1 000 АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилган. Тезкор тадбир давомида инспектор Хива шаҳрида пулни олаётган вақтида далилий ашёлар билан қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан Хоразм вилояти прокуратураси томонидан ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25-моддаси (жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш) орқали 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми «в» банди ва 28-моддаси (жиноят иштирокчиларининг турлари) орқали 211-моддаси (пора бериш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда ходимга нисбатан «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ўзбекистон футболида катта ўзгаришлар даври бошланмоқда. Президентнинг янги қарорига мувофиқ, Суперлига клубларини молиявий соғломлаштириш ва босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш бўйича аниқ «йўл харитаси» белгиланди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.