Хоразмда пахта заводида ёнғин содир бўлди

Хоразмда пахта заводида ёнғин содир бўлди

30 март куни соат 17:07 да Хива тумани “Сапча” МФЙда жойлашган пахта қабул қилиш ва пахтани қайта ишлаш заводи ҳудудидаги 11 та пахта ғарамининг устки қисмида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида туман ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ҳодиса содир бўлган жойга 14 та ёнғин-қатқарув экипажи, 12 та ёрдамчи сув ташиш автомашиналари жалб қилинган.
Ёнғин 18:03 да ўраб олиниб, 19:20 да ўчирилган.
Воқеа жойига вилоят Ҳокимининг ўринбосари, вилоят ФВБ бошлиғи ва масъул ходимлар чиққан.
Ёнғин натижасида 11 та пахта ғарамининг юза қисмида тахминан 2500 кг пахта ёнган ва ёнғиндан 2 та пахта ғарами сақлаб қолинган.
Воқеа жойида вилоят Ҳокимининг ўринбосари бошчилигида Ёнғин ўчириш штаби ташкил этилган.
Ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!