Хоразмда Лазги фестивали доирасида ўзбек фильмлари намойиш қилинади

Хоразмда Лазги фестивали доирасида ўзбек фильмлари намойиш қилинади

Жорий йилнинг 25-30 апрель кунлари Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида «Лазги» II халқаро рақс фестивали бўлиб ўтади.

Фестиваль доирасида Кинематография агентлиги буюртмаси асосида яратилган ўзбек кинолари намойиш этилади. Хусусан, “Инсон киностудияси” томонидан суратга олинган "Ўзбек рақси сеҳри” ҳамда «Ўзбекфилм» киноконсерни томонидан яратилган “Рақс жозибаси” (“Чаруюший мир танца”) фильмларини томошабинлар эътиборига ҳавола этиш режалаштирилган.

Режиссёр Акбар Бектурдиевнинг “Ўзбек рақси сеҳри” фильмида япониялик қизнинг Ўзбекистонга келиб ўзбек рақси санъатини ўрганиши ва унинг моҳир устасига айланиб, концерт дастурлари билан хорижий давлатларда тараннум қилаётгани акс эттирилади.

Рустам Мирдадаев режиссёрлигида суратга олинган “Рақс жозибаси” фильмида эса, ўзбек рақс санъати, унинг мактаблари ҳақида ҳикоя қилинади. Хусусан фильмда Фарғона, Хоразм, Бухоро ва Қорақалпоғистон миллий рақси ёритиб берилган.

Маълумон учун, ЮНEСКО шафелигида ўтказилаётган «Лазги» II халқаро рақс фестивалида турли давлатлардан юртимизга ташриф буюрган рақс гуруҳлари иштирок этади. Миср, Қозоғистон, Туркманистон, Қирғизистон, Тожикистон маданият вазири ҳамда АЙСEСКО бош директори фестивалда Фахрий меҳмон сифатида иштирок этиши кутилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!