Хитойда коронавирус қурбонлари сони 80 нафарга етди

Хитойда коронавирус қурбонлари сони 80 нафарга етди

Хитойда янги коронавирус билан чақирилувчи зотилжам қурбонлари сони бир кун ичида 23 нафарга кўпайиб, 80 кишига етди, касалланганлар сони эса 2,4 мингдан ошди. Бу ҳақда The South China Morning Post нашри хабар берди.

26 январда қурбонлар 57 кишилиги, касалланганлар эса 2027 кишилиги маълум қилинганди.

26 январда Хитойга коронавирус тарқалишига қарши курашда кўмак кўрсатиш учун Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Аданом Гебрейесус йўл олди.

Хитойнинг соғлиқни сақлаш ишлари бўйича давлат қўмитаси раҳбари Ма Сяовэянинг маълум қилишича, мутахассислар ҳанузгача вируснинг келиб чиқиши манбаини топа олишмади. Уларнинг дастлабки тахминича, коронавирус пайдо бўлишига Ухандаги денгиз маҳсулотлари бозорида сотилган йиртқич ҳайвонлар сабаб ҳисобланади.

Хитойлик мутахассислар коронавирусдан даволаш учун одам иммунотанқислиги вирусига қарши қўлланувчи дори воситасини синай бошлашди.

Аввалроқ Хитой ҳукумати вирус мутация қилиб, тез тарқалаётганидан огоҳлантирганди.

Бундан ташқари, ҳукумат зотилжамнинг олдини олиш ва уни назорат қилиш ишларини яхшилаш, кўп сонда одамларнинг йиғилишига йўл қўймаслик, эпидемияни тўхтатиш мақсадида Хитойдаги янги йил таътилларини 2 февралгача узайтиришга қарор қилди. 3 февраль иш куни деб эълон қилинган.

Бунгача таътиллар 24 январдан 30 январгача қилиб белгиланганди. Шу билан бирга олий таълим муассасалари, мактаблар ва болалар боғчалари учун таътиллар якунланиши санаси алоҳида эълон қилинади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!