Хитой АҚШдан йилига камида 10 миллион тонна кўмир сотиб олиш мажбуриятини олди,
Вашингтон эса Хитой маҳсулотларига нисбатан божларни юмшатишга тайёр, деб ёзмоқда Bloomberg.
Bloomberg хабарига кўра, Трамп ва Си савдо урушини босқичма-босқич тўхтатишда давом этмоқда.
Трамп ва Си ўртасидаги учрашувдан сўнг, Пекин 2027 йилда камида 10 миллион тонна ва 2028 йилда ҳам шунча миқдорда АҚШ кўмирини сотиб олиш кафолатини берди. Шу билан бирга, икки давлат ҳар икки томондан қиймати 30 миллиард долларни ташкил этувчи товарларга нисбатан божларни пасайтириш устида ишлашга келишиб олдилар.
Трамп учун кўмир масаласи биринчи навбатда ички сиёсатга дахлдор: Оқ уй ушбу саноатни жонлантириш ва Америка ишлаб чиқарувчилари учун кафолатланган экспортни таъминлашга интилмоқда. Бунда Хитой муҳим роль ўйнайди; Пекин қўшимча божлар жорий этганидан сўнг, 2025 йилда АҚШдан ушбу мамлакатга кўмир етказиб бериш ҳажми 92 фоизга кескин камайиб кетган эди.
Хитой учун эса манфаат бошқа жиҳатда. АҚШ хомашёсини сотиб олиш эвазига Пекин ўз маҳсулотлари учун савдо тўсиқларининг босқичма-босқич камайтирилишига ҳамда ўзининг энг йирик экспорт бозори билан янада барқарор ва башорат қилинадиган муносабатларга эришади.
Бироқ энг қизиқ