Хитой Тайванга 2026 йил ноябрида ҳужум қилиши мумкин. Бу ҳақда Германиянинг Bild нашри Ғарб разведкасидаги манбаларига таяниб ёзди.
Манбаларга кўра, келгуси йил ноябрь ойида АҚШда бўлиб ўтадиган оралиқ парламент сайловлари Америкада сиёсий инқироз ва ички тартибсизликларга олиб келса, босқин бошланиши мумкин.
Қайд этилишича, Пекин Америкадаги партиялардан бирининг сайлов натижаларидан норозилиги туфайли юзага келиши мумкин бўлган эҳтимолий сиёсий инқирозга уруш бошлаш имконияти сифатида қарамоқда.
«Хитой ҳарбий мақсадлар учун кўп сонли фуқаролик паромларини модернизация қилмоқда ва 2026 йил охиригача 70 дан ортиқ йирик паром қуришни режалаштирмоқда. Агар Си Жинпинг Тайванни бошқа йўл билан қўшиб олиш мумкин эмас деб ҳисобласа, мамлакат ҳарбий босқинни танлайди», деди нашрга таҳлилчи Май-Бритт Штумбаум.
«Хитой гибрид урушдан фойдаланмоқда ва умуман демократияга ва минтақадаги барқарорликка ҳужум қилмоқда. Ҳинд-Тинч океани минтақасида Хитойдан келаётган таҳдидни ҳисобга олган ҳолда, Тайван АҚШ каби бошқа давлатлар билан ҳамкорликни олқишлайди», деди у Bild нашрига берган интервьюсида.
Ўзбекистон футболида катта ўзгаришлар даври бошланмоқда. Президентнинг янги қарорига мувофиқ, Суперлига клубларини молиявий соғломлаштириш ва босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш бўйича аниқ «йўл харитаси» белгиланди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Муҳаммад Ризо Ариф Al Jazeera телеканалида АҚШ президенти Дональд Трамп Америка қўшинларини Харк оролига жойлаштиришга қарор қилиши мумкинлигини, аммо уларнинг қайтиши Вашингтонга эмас, балки Теҳронга боғлиқлигини айтди.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.