Хатирчилик А.И. ишлаш мақсадида Навоий шаҳрига келиб, кафелардан бирида ишлаб, ижарада яшаб юрарди. 2019 йилнинг ёзида бир йигит билан яқин муносабатда бўлиб, ундан ҳомиладор бўлиб қолган. Буни эшитган отаси уни уриб, қишлоқда гап-сўзга қолмаслик учун болани олдириб ташлашини талаб қилади.
Аммо аёл боласини дунёга келтирди, гап-сўзлардан чўчиб, ўзи яшаётган қишлоққа қайта олмади. Шаҳарда ижарада яшаганлиги, ҳеч қаерда ишламаганлиги боис, моддий жиҳатдан қийналган А.И. боласидан қутилиш пайига тушиб қолди. У ўз боласини сотишдек жиноят йўлини танлади.
Фарзандсизликдан қийналган К.Д. ни учратгани у учун бу нохуш ҳолатдан чиқиш йўли бўлиб туюлди. К.Д. ўз боласини 25 минг АҚШ долларига сотиш ниятини билдирган А.И.га чақалоқ учун шу нархга баҳоланган икки хонали уй олиб беришини таклиф қилади.
Жиноят ишлари бўйича Кармана туман судида 1987 йилда туғилган, ҳали турмушга чиқмаган А.И.га нисбатан жиноят иши кўрилиб, унга нисбатан суд ҳукми ўқилди. У Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси 3-қисми «а» бандида кўрсатилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилди.
Жиноят ишлари бўйича Кармана туман суди А.И.нинг қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонда эканлигини, муқаддам судланмаганлигини, маҳалла томонидан унга нисбатан берилган ижобий тавсифнома ва кафиллик хатини инобатга олиб, уни жамиятдан ажратмаган ҳолда ахлоқан тузатиш имконияти мавжуд деб ҳисоблаб, унга нисбатан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, озодликни чеклаш жазосини тайинлади.
Шунингдек, унга ҳар ойда бир маротаба Хатирчи тумани ИИБдан рўйхатдан ўтиб туриш, назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини ўзгартирмаслик ва Навоий вилояти ҳудудини тарк этмаслик каби қўшимча чеклашлар юклатилди.
Кушнер бу ҳақда 19 ноябрь куни Берлинда Европа давлатлари етакчилари ва Украина президенти Владимир Зеленский иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида гапирди.
Сўнгги йилларда Тошкент шаҳрида аҳоли сони ва шаҳар инфратузилмаси кенгайиши билан жамоат транспортига, хусусан, метрополитенга бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда.
"Луч" конструкторлик бюроси раҳбари Олег Коростеловнинг айтишича, жорий йилда бир неча юзта "Нептун" ракетаси ишлаб чиқарилади, бироқ уларнинг сони мингтага етмайди.
The Wall Street Journal'нинг хабар беришича, Доналд Трамп иккинчи муддатга Оқ уйга қайтганидан кейин ҳам Ким Чен Ин билан алоқаларни тиклашга уринишларни давом эттиряпти
Европа конституциявий ва инсон ҳуқуқлари маркази (ECCHR) Моссаднинг собиқ раҳбари Давид Барнеага қарши Ливанда содир этилган деб баҳоланаётган «ҳарбий жиноятлар» бўйича жиноий шикоят берди.
Хитой раҳбари Россия, АҚШ ва Хитой етакчилари иштирокидаги уч томонлама учрашувда ядровий қуролларни тақиқлаш ва уларни тўлиқ йўқ қилиш зарурлигини таъкидлади.
Ҳар бир манзилнинг ўзига хос таъми унинг тарихи, маданияти ва турмуш тарзини намоён этади. Яқинда эълон қилинган саёҳат тенденциялари ҳисоботига кўра, сўров қатнашчиларининг 82 фоизи маҳаллий ҳаётда бевосита иштирок этиш ўша халқ маданиятини чуқурроқ англашга ёрдам беришини таъкидлаган.