Women in Tech CCA Awards 2024: инновациялар ва ютуқлар танлови
2024 йил 20 октябрь куни Тошкентда Women in Tech CCA Awards мукофоти доирасида тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон, Қозоғистон, Грузия, Қирғизистон, Озарбайжон ва бошқа давлатлардан келган етакчи IT соҳаси вакиллари, стартап асосчилари ва инноваторлар иштирок этди.
Мукофотнинг мақсади — технология соҳасидаги аёлларнинг ютуқларини эътироф этиш ва уларни қўллаб-қувватлашдан иборатдир. Мукофот номзодлари етакчилик, инновацион ва ижтимоий фаоллик кўрсатган иштирокчилар орасидан танланди.
Шундай қилиб, минтақавий мукофот соҳибалари қуйидагилар бўлди:
- Азиза Нематова, Ўзбекистон, Cyber Security Club Uzbekistan — ASPIRING TEEN;
- Назели Тер-Петросян, Арманистон, Al Researcher, Al Developer — WOMAN IN WEB3;
- Рада Исламова, Қозоғистон, Wonder Women CEO — BEST ALLY;
- Камила Даминова, Ўзбекистон, "HEAL" — Health Care direktori — MOST IMPACTFUL INITIATIVE;
- Ламан Алиева, Озарбайжон, Artificial Intelligence HUB hammuassisi — MOST DISRUPTIVE;
- Саломе Кукава, Грузия, Globalize asoschisi va bosh direktori — TECH DIPLOMACY;
- Ассел Сейфуллина, Қозоғистон, Global Green Hub asoschisi — GREENTECH STARTUP;
- Нигора Дадабаева, Ўзбекистон, MedTech AI Solutions asoschisi va direktori — LIFETIME ACHIEVEMENT;
- Динара Кожамжарова, Қозоғистон, Qabi Tech ҳаммуассиси, бош технология директори — GLOBAL LEADERSHIP.
«Мукофот олиш мен учун ҳаяжонли ва унутилмас воқеа бўлди. Бу менга Германияда докторлик диссертациям учун грант ютганимдаги ҳаяжонли туйғуларни қайта эслатди. Яқинда қўлга киритилган мукофот мен учун ўша ҳис-туйғуларни яна қайтарди», — дейди LIFETIME ACHIEVEMENT мукофоти совриндори Нигора Дадабаева. «Мазкур мукофот орқали олинган эътироф ва қўллаб-қувватлаш менинг меҳнатим ва интилишларимга нисбатан нафақат эътироф бўлди, балки мени янада илҳомлантирди.»
Ҳар бир категория ғолиблари 14 ноябрь куни Парижда бўлиб ўтадиган Women in Tech Global Awards шортлистига киритилди.
«Технологиялар дунёси чексиз ва тенг имкониятларни яратади. Ўзбекистон билан ҳамкорлик ушбу соҳада инновацияларни ривожлантиришга ёрдам беради», — дейди Women in Tech Global асосчиси ва бош директори Аюми Мур Аоки. «Women in Tech ташкилотининг фаолияти Ўзбекистонда технология соҳасида гендер номутаносиблигини бартараф этишга қаратилган. Биз стереотипларни енгиб ўтган, инновациялар яратган ва дунёни яхшилашга ўз ҳиссасини қўшаётган аёлларнинг ютуқларини эътироф этишдан фахрланамиз. Бу уларнинг шахсий ғалабаси бўлиб, ИТ соҳасида тенглик ва хилма-хиллик сари муҳим қадамдир.»
Шунингдек, тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Fintex Ассоциацияси раиси Наргис Дўстматова, IT Park University бош директори Баҳодир Аюпов ва IT Community O‘zbekiston раҳбари Шавкат Каримов ҳам сўзга чиқди. Улар ўз тажрибалари ва аёллар учун Ўзбекистон ва жаҳон бозори истиқболлари ҳақида гапирди.
«Ахборот технологиялари бугунги кунда Ўзбекистонда устувор йўналишлардан бири ҳисобланади. Ушбу йўналишдаги қарорлар уларнинг жамият ҳаётининг барча соҳаларидаги ролини оширишга қаратилган. Ушбу мукофотлар технология соҳасида фаолият юритаётган аёллар меҳнатини қадрлаш ва рағбатлантиришга хизмат қилади», — дейди рақамли технологиялар вазири маслаҳатчиси Камола Собирова.
Кўплаб чиқишлар ёш авлодни рағбатлантириш ва қизларни IТ соҳасида ўз мақсадларига дадил интилишга илҳомлантиришга қаратилган эди. Маърузачилар ўзига ишониш ва қийинчиликлардан қўрқмаслик муҳимлигини таъкидладилар.
«IТ соҳасидаги аёллар сони ҳар йили ошиб бормоқда ва замонавий дунёда ҳар куни янги роль моделлари пайдо бўлмоқда. Аёллар лойиҳалари давлат қўллаб-қувватлашига муҳтож, ва Ўзбекистон ҳукумати аёлларни қўллаб-қувватлашда фаол иштирок этаётгани муҳимдир. Уларнинг рағбатлантирилиши янги имкониятларни яратади ва аёлларга технологиялар соҳасида муваффақиятга эришишга ёрдам беради», — дейди Women in Tech O‘zbekiston директори Анна Амброзевич.
Women in Tech Global Awards ва Regional Awards бутун дунё бўйлаб еттита йирик минтақада ўтказилди. Жорий йилда CCA Awards учун минтақанинг барча давлатларидан аризалар қабул қилинди. 45 номзод финал босқичига етиб келди ва улардан 9 нафари ҳакамлар ҳайъати томонидан энг яхшилари сифатида тақдирланди.
Келажакда бу мукофот инновацион ечимларни яратиб, технологиялар ривожига катта ҳисса қўшаётган ва келажак авлодлар учун ўрнак бўлаётган аёлларни эътироф этиш учун муҳим платформа сифатида хизмат қилишда давом этади. Women in Tech ташкилоти IТ соҳасида гендер тенглигини мустаҳкамлаш ва аёлларни қўллаб-қувватлаш йўлида фаолиятини давом эттириб, Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида уларни янги ютуқлар ва етакчилик ролига илҳомлантиради.
Таъкидлаш керакки, Women in Tech глобал ташкилоти 2017 йилда аёлларнинг технология соҳасидаги иштирокини кенгайтириш мақсадида ташкил этилган. Ҳозирги кунда ташкилот дунё бўйлаб 56 дан ортиқ мамлакатларда 250 мингдан зиёд иштирокчини ўз ичига олади. Унинг бош қароргоҳи Францияда жойлашган бўлиб, БМТнинг аёллар агентлиги UN Women билан ҳамкорлик қилади. Women in Tech Global асосчиси ва бош директори Аюми Мур Аоки дунёнинг етакчи 100 аёли рўйхатига киритилган.
Women in Tech ташкилоти Ўзбекистонда ўз фаолиятини жорий йилнинг 2 мартида бошлади. Фаолиятнинг асосий йўналишлари таълим ва рақамли инклюзивликдир. Асосий вазифалар қизларни глобал ҳамжамиятга интеграция қилиш, уларнинг билим ва кўникмаларини ошириш ҳамда гендер тенглиги муҳим бўлган соҳаларда етакчилик сифатларини ривожлантиришдан иборат.