Винисиус Мбаппе сабаб "қурбон" бўлиши мумкин

Винисиус Мбаппе сабаб "қурбон" бўлиши мумкин

Юлдуз ҳужумчи Винисиус Жуниор Килиан Мбаппе жамоага келганидан сўнг "Реал"ни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Todofichajes портали хабар берди.

Журналистларнинг фикрига кўра, агар форвард учун 150 миллион евродан ортиқ маблағ таклиф этилса, "қироллик" клуби потенциал харидор билан музокара бошлаши мумкин.

Аввалроқ матбуотда бразилиялик футболчига Саудия Арабистони клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Винисиус "қироллик клуби"да 2018 йилнинг ёзидан бери ўйнаб келмоқда. Томонлар ўртасидаги амалдаги меҳнат шартномаси муддати 2026/2027 йилги мавсум охиригача.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!