“Ўзбектелеком”да ходимларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган ўқув семинар ташкил қилинди

“Ўзбектелеком”да ходимларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган ўқув семинар ташкил қилинди

Қонунлар – жамият мезони, уларнинг устуворлигини таъминлаш жамият тараққиёти ва ривожланиш кафолатидир. Амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг моҳияти балан таҳлилий танишиб бориш эса давр талабларидан биридир.

Шу боис, “Ўзбектелеком” АКда ходимларнинг бу борадаги билимларини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳияти, амалиёти ва аҳамияти мавзусида ўқув семинар ташкил қилинди. Видеоконференсалоқа тизими орқали ўтказилган ўқув семинарда Компания ижро аппарати, таркибидаги филиалларда фаолият юритаётган раҳбар ходимлар иштирок этди.

Тадбир аввалида “Ўзбектелеком” АК Фахрийлар кенгаши раиси Ғолибшер Зияев сўз олиб, ўқув семинардан кўзланган мақсад ҳамда мазкур йўналишда Компания томонидан олиб борилаётган фаолиятларга қисқача тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг, Тошкент давлат юридик университети “Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупсияга қарши курашиш” кафедраси профессори, юридик фанлари доктори Саломат Ниёзованинг “Ўзбекистон Республикасининг “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги ЎРҚ-931-сон қонуни мазмун-моҳияти” ва “Давлат бошқарувида манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш ва жавобгарлик масалалари” мавзуларидаги маърузалари тингланди. Тадбир сўнгида қатнашчилар мавзу доирасида ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди.

Реклама ҳуқуқи асосида


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!