Ўзбекистонга 1,2 млн дозадан ортиқ Pfizer вакцинаси олиб келинмоқда

Ўзбекистонга 1,2 млн дозадан ортиқ Pfizer вакцинаси олиб келинмоқда

Яқин кунларда Ўзбекистонга 1 млн 200 минг дозадан ортиқ Pfizer/BioNTech ва 600 минг дозадан ортиқ AstraZeneca вакциналари олиб келиниши кутилмоқда.

Pfizer/BioNTech вакцинаси ўзбекистонликлар эмланадиган 5-вакцина бўлади.

Маълумот учун, айни кунгача мамлакатда жами 15 млн 978 минг 140 доза вакцинадан фойдаланилди. Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 2 млн 710 минг 887 нафарни ташкил қилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!