Ўзбекистондан Қозоғистонга инсонпарварлик ёрдами етиб борди

Ўзбекистондан Қозоғистонга инсонпарварлик ёрдами етиб борди

Шанба куни соат 8:00 да Ўзбекистондан озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак ва зарур жиҳозлар бўлган 15 та юк машинаси жўнатилди. Кечаси Қарағандига гуманитар ёрдам юкланган юк машиналари етиб келди, деб хабар беради Каzinform.

Қарағандига Ўзбекистон делегацияси ҳам етиб келди. Делегация таркибида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Турсунпўлат Худайбергенов, Ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усмонов ва Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари Шуҳрат Жўраев бор. Делегация Қозоғистоннинг турли вилоятларида сув тошқинидан жабр кўрганларнинг барчасини қўллаб-қувватлашини айтди.

“Биз Қозоғистоннинг ғарбий ва шимолий ҳудудлари сув тошқинидан катта зарар кўрганини биламиз ва буни бир-бирини қўллаб-қувватлаётган икки қардош халқнинг дўстлиги деб биламиз. Бу биз учун жуда катта шараф”, – деди Бобур Усмонов.

Делегация вакилларининг сўзларига кўра, инсонпарварлик ёрдами орасида бир неча минг тонна гуруч, шўрва консервалари, консерваланган палов, мевали мураббо, кунгабоқар ёғи, макарон маҳсулотлари, матраслар, ёстиқ ва кўрпа-тўшаклар, болалар ва катталар учун кийим-кечак, чодирлар ҳамда 700 дан ортиқ пуфланадиган қайиқлар бор.

«Юк аллақачон тақсимланган, вагонлар юклашга тайёр. Юртимизнинг 6 та вилоятига бир-икки кун ичида юк етказиб берилади”, – деди Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари Серик Тўленбергенов.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!