Ўзбекистонда мактаб ўқувчиларининг математикадан олган баҳоси геометрия фанига амал қилмаслиги ҳақида хабарлар тарқалди. Республика таълим маркази матбуот котиби мазкур хабарларга ойдинлик киритди.
Унга кўра, ижтимоий тармоқларда математика фанидан якуний аттестацияда ўқувчининг олган имтиҳон баҳоси алгебра фанига қўйилади, бироқ геометрияга амал қилмаслиги ҳақидаги нотўғри кўрсатмалар тарқалмоқда. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази томонидан 2022/2023-ўқув йилида умумий ўрта таълим мактабларининг 9-, 11-синфларида математика фанидан имтиҳон ёзма иш шаклида ўтказилиши тавсия этилган.
Ўқувчи мазкур имтиҳондан ёзма ишда белгиланган баллар асосида қайси баҳони олса, алгебра фанига ҳам, геометрияга ҳам шу баҳо қўйилиши маълум қилинди.
Маълум бўлишича, 2025 йил август ойида "Chevrolet Tahoe 2025 High Country" модели тақдим этилган; у 1,46 миллиард сўмдан бошланадиган нархда 11 сентябрдан сотувга чиқади.
Ҳукумат қарори билан миллий анъаналарга ёт ва ортиқча харажат талаб қиладиган расм-русумлар, жумладан “куёв навкари”, “чорлар”, “ота кўрди”, “сеп ёйди” ва бошқалар энди ўтказилмайди.
Таҳлилчининг фикрича, Трамп Оқ уйга қайтгач, Европа етакчилари унинг ғазабидан ёки жазо чораларидан қочиш учун “хушомад, илтимос ва чалғитиш” стратегиясини танлаган.
Маҳалла раислари ички ишлар органларига зудлик билан хабар берган. Текширув давомида аниқланишича, фуқаро ўз поччасини ўлдириб, жасадни қабристонга яширишга уринган.
Март ойи ўрталарида Исроил ва ҲАМАС ўртасида ўт очишни тўхтатиш келишуви барбод бўлганидан бери Ғазо секторида бир миллиондан ортиқ одам ўз уйини тарк этди.
Қоҳирадаги Миср миллий музейининг реставрация бўлимида фиръавн Аменемопетга тегишли бўлган билагузук йўқолди. Бу ҳақда Миср қадимий ёдгорликлар вазирлигига асосланиб CBS News хабар берди.
Терговга қадар текширув давомида, ушбу ноқонуний ишга алоқадор бўлган учинчи шахснинг яшаш хонадонидан эса 110 гр. “опий” моддаси, 2 та электрон тарози, 1200 АҚШ доллари ҳамда 28 млн. сўм процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.