Ўзбекистонда сайлов тизимининг демократик тамойиллари

A A A
Ўзбекистонда сайлов тизимининг демократик тамойиллари

Умумхалқ сайловлари орқали давлат ҳокимияти органларини шакллантириш демократик ҳуқуқий давлатнинг энг муҳим белгисидир. Сайлов – халқ ўз ҳокимияти ва хоҳиш-иродасини тўғридан-тўғри рўёбга чиқаришнинг олий ифодаси, давлат ҳокимияти органларини демократик тарзда ташкил этишнинг негизи ҳисобланувчи улкан ижтимоий-сиёсий тадбир.

Ўзбекистонда олиб борилаётган янги демократик ва эркин мамлакатни яратишга қаратилган кенг қамровли ва изчил ислоҳотлар доирасида халқ хокимиятчилиги конституциявий тамойилини ҳаётга татбиқ этиш, фуқароларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги иштирокини таъминлаш, сайлов тизимини такомиллаштиришга алоҳида эътибор берилмоқда. Зеро демократик ва адолатли сайловлар – бу демократиянинг ўта муҳим ва зарур шартларидан ҳисобланади.

Маълумки, ХХ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб фуқаронинг сайлов ҳуқуқлари ва эркинликлари мавзуси нуфузли халқаро ташкилотлар жиддий шуғулланадиган масалага айланди. Бугунга келиб дунёда сайлов ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш, эркин демократик адолатли сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш соҳасига доир 20 дан зиёд халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар, стандартлар мавжуд.

Барча давлатларга нисбатан татбиқ этилиши мумкин бўлган халқаро сайлов стандартлари универсал деб аталади. Одатда, бундай ҳужжатлар БМТ каби универсал халқаро ташкилотлар томонидан қабул қилиниб, улар давлатлар томонидан тан олинади.

Умумий сайлов приниципи барча фуқароларимиз сайлов ҳуқуқидан фойдаланишда тенг имкониятларга эга эканлигини англатади.

Сайлов қонунчилигимизга кўра, сайловларда Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшга тўлган фуқаролари умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан амалга оширадилар.

Айнан 18 ёшга тўлган фуқароларнинг овоз беришга ҳақли эканликларини биринчидан, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси талабларига мувофиқ, 18 ёшга тўлган фуқаро айнан тўла муомала лаёқатига эга бўлиши; иккинчидан, БМТ томонидан 1989 йилда қабул қилинган «Бола ҳуқуқлари тўғрисида»ги Конвенциянинг 1-моддасида ҳам айнан 18 ёш инсонни вояга етган деб ҳисоблаш ёши сифатида белгиланганлиги; учинчидан, 18 ёш тиббий, физиологик нуқтаи-назардан ҳам тўла етук ҳисобланиши билан изоҳланади.

Ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий ва мулкий аҳволига, ирқий ёки миллий мансублигига, жинси, маълумоти, тили, динга муносабатига, машғулот тури ва хусусиятига қараб фуқароларнинг сайлов ҳуқуқини бирон-бир тарзда бевосита ёки билвосита чеклаш тақиқланади.

Кишиларнинг ўз табиий эҳтиёжлари таъминлаш ва манфаатларини тўлақонли равишда қондириш мақсадида ташкил этган бирлашмасига жамият дейилади. Жамият бўлиб яшаш одамларга кўплаб қулайликлар келтиради. Зеро жамиятда одамлар бирлашиб ўз ҳаётий муаммоларини ҳал қилишади.

Жамият қанчалик жипс бўлса, шунчалик муваффақиятли бўлади. Тарқоқ бўлса – муаммолар гирдобига дуч келади ва муваффақиятсизликка учрайди.

Жамиятни ҳақиқий жамият қилувчи омиллардан бири – ҳаётий қарорларни кўпчилик бўлиб, яъни овоз бериш орқали қабул қилишдир. Бунинг яхши тарафи шундаки, қарорлар қабул қилишда якка шахслар ёхуд жамиятнинг баъзи гуруҳлари эмас, балки ҳамма бевосита ёки билвосита иштирок этади. Кўпчиликнинг ҳохиш иродаси амалга ошади.

Бу нарсани рўёбга чиқариш воситаларидан бири – сайлов. Жумладан, Президентлик сайловидир. Бунда кишилар ичларидан энг салоҳиятлисини сайлаб олишади ва унга бошқарув ваколатлари ва у билан боғлиқ қарорлар қабул қилишни ишониб топширади.

Сайлов - овоз бериш орқали давлат органлари, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа тузилмаларни ташкил этиш воситаси. Фуқароларнинг ўз сайлов ҳуқуқини амалга ошириши - уларнинг давлатни бошқаришда иштирок этишининг энг муҳим шаклларидан бири. Сайлов ўтказиш тартиби ва қоидалари, одатда, ҳар бир давлатнинг Конституцияси ва бошқа конституциявий ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланади. Сайлов турли кўринишда бўлади. Унда аҳоли қатнашиши ёки уларнинг вакилларигина иштирок этиши мумкин. Сайлов очиқ ёки яширин овоз бериш йўли билан ўтказилади. Қайси орган сайланаётганлигига қараб парламентга ёки президентликка сайлов, парламентнинг умумий ёки бир қисми учун ўтказилишига қараб ялпи ёки қисман сайлов бўлиши мумкин. Ҳудудига қараб умумдавлат ёки маҳаллий; ўтказилиш вақтига қараб навбатдаги ёки муддатдан олдинги; бир партияли, кўп партияли ёки партиясиз; муқобиллик асосида ва номуқобил (агар ягона номзод кўрсатилса); тўғри ёки кўп босқичли; асосий ёки қўшимча сайлов ўтказилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига биноан, мамлакат Президент сайлови, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлов тегишлича уларнинг конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда — декабрь ойи 3-ўн кунлигининг 1-якшанбасида сайловлар умумий, тенг, тўғридан тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан ўтказилар эди[1].

2021-йил 8-феврал куни қабул қилинган “Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунга биноан сайловлар октябр ойида ўтказилиши белгиланди. Яъни Президентликка сайлов, Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлов тегишинча уларнинг конститусиявий ваколат муддати тугайдиган йилда – октябр ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилиши белгиланди (илгари декабр ойида эди)[2]. Марказий сайлов комиссияси томонидан тайёрланган қонуннинг концепция вариантида сайловларни март ойига кўчириш ҳақидаги таклиф ҳам бўлган. Фуқаролар билан ўтказилган семинар тадбирларда ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали келиб тушган таклифларда ҳам март, май, август ва сентябр ойлари қайд этилган. Бироқ сайловларни октябр ойида ўтказиш бўйича 70 фоиздан ортиқ таклиф фуқаролардан келганлиги боис шу ойга кўчирилган[3].

Бизга маълумки, демократия бу тенг ҳуқуқли инсонлар жамиятидир, шундай экан ҳар бир сайловчининг сайловда қатнашиши ҳам, уларга овоз бериш ёки бермаслик ҳам тенг ҳуқуқли ва ихтиёрийдир. Жамият бошқарувида қайси номзод сиёсий жиҳатдан кучли ва дадил бўлса халқ шу номзодга овоз беради. Бу эса тўғри ва ҳаққоний сайлов, оқил сиёсат ва кенг қамровли ривожланишни таъминлашга хизмат қилади.

Ўзбекистон Республикасида Президент сайлови, ҳокимиятнинг вакиллик органлари сайлови умумий, тенг, тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан ўтказилади. Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшга тўлган фуқаролари сайлаш ҳуқуқига эгадирлар[4].

Дарҳақиқат, сайлов – жамиятни ҳақиқий жамиятга айлантирувчи муҳим омил. Шу боис, нолойиқ одамларни сайлаб қўйиб жамият эмас, тарқоқ омма бўлиб қолмаслик, келажак авлодни қоронғиликда қолдирмаслик лозим.

Сиёсий партиялар жамиятнинг энг фаол ва умумхалқ манфаатлари йўлида дунёқараши, мақсади, фикрлар муштараклиги бир бўлган мамлакат фуқароларининг муайян қисмини ўз сафида бирлаштирган ва сиёсий ҳокимият учун курашадиган сиёсий ташкилот бўлгани боис фуқаролик жамиятининг бошқа институтларидан ажралиб туради.

Бугунги кунда республикамизда Ўзбекистон Халқ демократик партияси (1991 йил), Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси (1995 йил), Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси (1995 йил), Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (2003 йил), Ўзбекистон экологик партияси (2019 йил) фаолият юритмоқда. Ҳар бир сиёсий партия жамиятнинг маълум бир табақаси манфаатларини ҳимоя қилишга ҳаракат қилмоқда. Ҳокимият учун кураш, сайловолди дастурини бажариш, давлатнинг ички ва ташқи сиёсатини ишлаб чиқишда бевосита ёки билвосита иштирок этиш сиёсий партияларнинг асосий сиёсий вазифаларидан саналади.

Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни 4-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшга тўлган фуқаролари сайлаш ҳуқуқига эгадирлар. Ҳар бир сайловчи бир овозга эга.

Яширин овоз бeриш ҳам сайловнинг муҳим принципи ҳисобланиб, фуқароларнинг овоз бeришида ҳeч ким таъсир қила олмаслигини англатади.

Ушбу принципнинг мазмун-моҳиятига кўра, сайловда ҳар бир сайловчи ўз овозини номзодларга ҳеч кимнинг аралашувисиз ҳамда бирон-бир ташқи таъсирсиз эркин тарзда билдиради. Ҳеч ким уларни муайян номзод учун «тарафдор» ёки «қарши» овоз беришга мажбур этиши мумкин эмас.

Мамлакатимизда сайловларни тавсифловчи энг муҳим хусусиятлардан бири – бу очиқлик ва ошкораликдир. Унга кўра сайлов комиссиялари сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир барча тадбирлар ҳақидаги маълумотларни сайловчиларга очиқ ва ошкора маълум қилади.

Эркин ва адолатли сайловлар мамлакатни демократлаштириш ва ривожлантиришнинг муҳим шартидир. Фуқаролик жамиятини жамоат ташкилотлари, хусусан, сиёсий партияларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Демократик давлат эса партияларнинг сайловдаги кураши орқали барпо этилади. Аҳолининг аксарияти манфаатларини кўзлайдиган ва ушбу манфаатларнинг амалга ошиши учун тўғри йўлни кўрсата оладиган сиёсий кучгина давлат тепасига келганида демократик давлат қарор топади.

Хулоса қилиб айтганда, сиёсий партиялар аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ва фаоллигини ошириш, уларнинг давлат сиёсатини ташкил этиш ва бошқаришдаги иштирокини таъминлаш орқали давлат ва жамият ўртасида ўзига хос кўприк вазифасини ўтайди, аҳолининг жамоатчилик фикрини шакллантиришда, фуқароларнинг сиёсий ҳаётда фаол иштирокини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

Мусаев Одил Рахматович,

Ўзбекистон Миллий университети профессори, фалсафа фанлари доктори


[1] OʻzME. Birinchi jild. Toshkent, 2000-yil.

[2] Ўзбекистонда сайловлар октябрь ойида ўтказилиши белгиланди. Бугун.уз. Асл нусхадан архивланди (2021-07-09). 2021-йил 9-феврал.

[3] Ўзбекистонда сайловлар октябрь ойига кўчирилганига изоҳ берилди — видео. Бугун.уз. Асл нусхадан архивланди (2021-07-09). 2021-йил 11-феврал.

[4] Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. Т. “Ўзбекистон” 2020. ХХIII боб.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Нурмат Отабеков хантавирус бўйича ахборот билан чиқди

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди

«Реал» президенти Флорентино Перес клуб ичидаги сирларни ташқарига чиқарган — Федерико Вальверде ва Орельен Тчуамени ўртасидаги низо ҳақидаги маълумотни матбуотга сиздирган шахс топилганини маълум қилди.

Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги 18-ғалабасини тантана қилди (ВИДЕО)

Англиянинг Манчестер шаҳри мезбонлик қилаган профессионал бокс оқшомида ўзбекистонлик оғир вазнли чарм қўлқоп устаси Баҳодир Жалолов навбатдаги жангини ўтказди.

Германия аҳолиси Эрондаги уруш сабабли шахсий автомобиллардан воз кечмоқда

Verivox портали буюртмасига асосан ўтказилган сўровномада иштирок этганларнинг 48 фоизи шундай фикр билдирган.

Деновда кураш мусобақасида полвон пичоқлаб ўлдирилди

Шифокорлар кўрсатган ёрдамга қарамай, у шифохонада вафот этган.

Эрон расмийлари Ҳўрмуз бўғозини назорат қилиш учун юзлаб катерлардан иборат "чивинлар флоти"дан фойдаланмоқда

Нашрнинг ёзишича, бу "чивинлар флоти" Теҳроннинг энг фаол устки денгиз кучи ҳисобланади.

Роналду шокда! “Ан-Наср” дарвозабони ўзига гол уриб, чемпионликни ортга сурди

Саудия Арабистони Профессионал лигасининг 32-туридан ўрин олган учрашувда биринчи ўринда бораётган “Ан-Наср” энг яқин таъқибчиси “Ал-Ҳилол”ни қабул қилди.

«Реал» Винисиус, Мбаппе ва Беллингем борасида бир қарорга келди

Матбуотда Мадриднинг "Реал" клуби таркибни шакллантириш бўйича турли маълумотлар пайдо бўлмоқда.

Яна бир давлат Эронга махфий равишда ҳужум уюштирган

Бу ҳақда Reuters агентлиги Ғарб давлатлари ва Эрондаги манбаларига таяниб хабар берди.

«Реал»да «тозалаш» ишлари: Фақат 5 футболчи «даҳлсиз»

Мадриднинг «Реал» клуби раҳбарияти кетма-кет муваффақиятсизликлар ва кийиниш хонасидаги доимий жанжаллар фонида таркибни жиддий тарзда қайта кўриб чиқишга қарор қилди.

Ҳимолайда 2021 йилда йўқолган россиялик талаба йилдан кейин Непалдаги баланд тоғли буддавий монастирда топилди

Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.

Абдуқодир Ҳусанов ота-онасига 330 минг долларлик вилла совға қилди

Бу ҳақда компания асосчиси Марат Хайруллаевич ўзининг шахсий Instagram саҳифасида очиқлади.

Абдуқодир Ҳусанов учун катта маблағ сарфлашга тайёр гранд жамоа пайдо бўлди

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.

Ўзбекистонликлар май ойида 14 кун дам олади

Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

МДҲ давлатларида қанча Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари қолган?

2026 йилнинг май ойи ҳолатига кўра, орамизда яшаб келаётган фахрийларнинг сони мамлакатлар кесимида турлича.

Трамп: "Дунёдаги энг фаол террорчиси йўқ қилинди"

Америка етакчиси баёнотни ўзининг Truth Social саҳифасида эълон қилди.

Украина Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи: "Украина урушни тугатишга тайёр"

Бу ҳақда Украина Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи генерал-лейтенант Андрей Гнатов айтиб ўтди.

Россия Украина раҳбариятини йўқ қилишни режалаштирмоқда

Унинг сўзларига кўра, Украина махсус хизматлари пойтахт ва мамлакатнинг бошқа шаҳарларидаги бўлажак ҳужумлар нишонлари батафсил кўрсатилган Россия ҳужжатларига эга.

Тюменда фавқулодда қўнишни амалга оширган самолёт экипажи Тоболскка олиб кетилади

Бу ҳақда ТАСС агентлигига вилоят ҳукумати ахборот маркази маълум қилди.

Путин «Молдовани дарғазаб қилувчи» ҳужжатни имзолади

Россия президенти Владимир Путин Днестрбўйи аҳолисининг Россия фуқаролигини олишини осонлаштирувчи фармонга имзо чекди.

Ўзбекистон делегацияси “Women in Tech Global Summit 2026”да иштирок этди

Ҳар йили ўтказиладиган “Women in Tech 2026” саммити Африканинг энг йирик технологик хабларидан бири ҳисобланган Кейптаун шаҳрида (Жанубий Африка Республикаси) бўлиб ўтди. Бу галги тадбир дунёнинг 60 мамлакатидан 700 дан ортиқ иштирокчини, хусусан, халқаро ташкилотлар, технологик компаниялар, давлат сектори, стартап-экотизимлар ва “Women in Tech” глобал ҳамжамияти вакилларини бирлаштирди.

Ўзбекистон илк бор жаҳон молия бозорида: миллий IPO орқали 600 миллион доллардан ортиқ маблағ жалб қилинди

Ўзбекистон тарихида илк бор йирик халқаро акциядорлик битими амалга оширилди — “Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” АЖ (UzNIF) ўз акцияларини Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарди.

1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари жорий этилади

Ҳукуматнинг тегишли қарори (243-сон, 15.05.2026 й.) билан 2026 йил 1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари тасдиқланди.

Зеленскийнинг «ўнг қўли» — Андрей Ермак қамоққа олинди

Украина Олий аксилкоррупция суди Президент офисининг собиқ раҳбари Андрей Ермакни қамоққа олиш ҳақида қарор чиқарди. Суд жараёнида унинг фолбин билан маслаҳатлашгани ҳақида ҳам сўз борди.

Гаитида қуролли тўдалар тўқнашуви: 5 мингдан ортиқ одам уй-жойсиз қолди

Гаитида қуролли тўдалар ўртасидаги шиддатли тўқнашувлар оқибатида сўнгги уч кун ичида қарийб 5300 киши ўз уйини тарк этишга мажбур бўлди.

«Накба»нинг 78 йиллиги: ҳалок бўлганлар сони 50 фоизга ошди, вайронагарчилик эса бир неча баробар кучайди

78 йил аввал содир бўлган «Буюк фожеа» — «Накба»дан кейин фаластинликлар яна ўша азобларни бошдан кечирмоқда, аммо бу сафар анча кенг кўламда.

Хоразмда МИБ ходимига нисбатан жиноят иши очилди

Эвазига 1500 АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Миграция агентлигининг собиқ мулозими халқаро қидирувга берилди

35 ёшли Азизбек Тоштемировнинг исми «қизил билдиришномалар» рўйхатида ва у фирибгарликда гумонланмоқда.

“Volvo” ғилдираклари орасидан қарийб 20 кг наркотик олинди

Шунингдек, ушбу ноқонуний ишга буюртмачи шахснинг 1980 й.т. отаси ҳам алоқадор эканлиги аниқланиб, у ҳам процессуал тартибда ушланди.

Зеленскийни ағдариш режаси фош бўлди

Британиялик ҳарбий таҳлилчи Александр Меркуриснинг YouTube каналидаги баёнотига кўра, Украина президенти Владимир Зеленскийга қарши сиёсий босим ортиб бораётгани уни лавозимдан четлатиш режасининг бир қисми бўлиши мумкин.

Нега қўшни давлатдаги зиёлилар Ўзбекистонга ҳавас қилмоқда? Халқ шоирининг «Риёсиз сўзлар»и

Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўрадилар. Улар ­­­– Ватанпарвар. Ҳар ҳолда Ўзбекистонда худди шундай. Ватаннинг гуллаб-яшнаши, ижобий ўзгаришлар ҳар бир фуқаронинг ҳаётини юксалтиришг сари қўйилган қадам эканлигини теран ҳис қиладилар, кайфиятилари кўтарилади. Худога минг шукурким, бу ўзгаришлар ҳар соатда, ҳар кун рўй бериб турибди.

Навоийда 40 млн сўм эвазига куёвини ўлдиришга қотиллар ёллаган аёл ушланди

Аёл видеони қабул қилиб олгач, келишилган маблағдан 2,3 миллион сўмни ёлланган шахсларнинг карталарига ўтказган.

Чирчиқ дарёсида қолиб кетган фуқаро қутқарилди

Кучли ёғингарчилик сабаб сув сатҳи кескин кўтарилиб, унинг қирғоққа хавфсиз қайтиши имконсиз бўлиб қолган.

Францияда украиналик асирларни қийноққа солишда гумонланган шахс қўлга олинди

Гумонланувчи 2021 йилда Украинадаги терговдан қочиб, Францияда қочқин мақомини олишга уринган.

Қатар яқинида юк кемаси номаълум снаряд билан урилди

Ҳозирда ҳукумат снаряд манбасини ўрганмоқда. Ҳудуддаги кемаларга эҳтиёткорлик билан ҳаракатланиш тавсия этилди.

Покистонда автомобил портлади: Қурбонлар полициячилар

Шунингдек, омон қолган уч нафар ҳарбий хизматчи топилиб, шифохонага етказилган.

Ҳантавирус аниқланган круиз кемаси йўловчилари Испаниянинг Тенерифе оролига келгач, изоляция қилинган ҳолда эвакуация қилинади— The Guardian

Хабарларга кўра, круиз лайнери якшанба, 10 май куни Канар оролларига етиб келади.

ЮНЕСКО билан Марказий Осиё музликларини ҳимоя қилиш борасида ҳамкорлик ўрнатилди

Остонада бўлиб ўтган Минтақавий экологик саммитда ЮНЕСКО ва Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти ҳамкорлигида Марказий Осиё мамлакатларининг иқлим ўзгаришларига барқарорлигини мустаҳкамлашга қаратилган йирик минтақавий лойиҳа расман ишга туширилди.

Хитой собиқ мудофаа вазирларига шартли ўлим жазоси берди

Хитой ҳукумати коррупция ва лавозим ваколатларини суиистеъмол қилишда айбланган икки нафар собиқ мудофаа вазирига шартли ўлим жазоси тайинланганини эълон қилди.

Эрон АҚШ таклифига ҳали жавоб бермади — Теҳрон ҳужжатни ўрганмоқда

Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Исмоил Бағоий маълум қилди.