Ўзбекистонда инвестиция лойиҳаларини мониторинг қилишнинг янги механизми

A A A
Ўзбекистонда инвестиция лойиҳаларини мониторинг қилишнинг янги механизми

Яқинда Ўзбекистон Республикаси Президенти бошчилигида ўтказилган йиғилишда миллий иқтисодиёт барқарорлигини таъминлашнинг 8 та асосий йўналишлари белгиланди. Aлоҳида эътибор инвестиция масалаларига ва тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажмининг кўпайишига қаратилди. Инвестицион лойиҳаларнинг самарадорлигини оширишдаги янгиликлардан бири инвестицион лойиҳаларни мониторинг қилишнинг 3 босқичли янги тизимни жорий этиш бўлиб, унга саноатни ва умуман иқтисодиётни ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлиги ва ижтимоий-иқтисодий таъсирни олдиндан баҳолаш киради. Шунингдек, инвестиция даврида, яъни шартномалар имзоланган пайтдан бошлаб объектни фойдаланишга топширишгача доимий мониторинг ўтказилиб, объектни фойдаланишга топширилгандан кейин мақсадли параметрларни баҳолаш учун инвестициядан кейинги даврда мониторинг олиб борилади.

Қурилиши 43 соатдан камроқ вақт давом этган Хитойдаги Снюн кўприги қурилишига эътибор қаратиш, инвестиция лойиҳаларини самарали мониторинг қилиш ишларини кўрсатишнинг энг яхши усулларидан бири. Илк 24 соатда эски кўприк бузилди ва қолган 19 соатда унинг ўрнида янги ва такомиллаштирилган объект қурилди. Хитойда лойиҳаларни амалга оширишнинг афзалликлари бири нафақат харажатларда, балки ижро этилиши бошқа мамлакатлар билан таққослагандаги тезлигида ҳам.

Ушбу механизм нимани англатади?

Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш одатда учта алоҳида босқични ўз ичига олади:

  • Дастлабки босқич лойиҳа бўйича якуний қарор қабул қилишгача давом этади;
  • Кейинги босқич, лойиҳа натижаларини амалга оширилгунга қадар давом этадиган имплементация;
  • Якуний босқич эса лойиҳанинг фойдалари амалга ошириладиган операцион босқичидир.

Лойиҳаларни амалга ошириш босқичлари ва мониторинг механизми:

Ўзбекистонда инвестиция лойиҳаларини мониторинг қилишнинг янги механизми

Юқорида қайд этилган дастлабки баҳолаш босқичи – инвестициялардан олдинги босқичда бўлади. Лойиҳаларнинг бундай олдиндан баҳоланиши эрта босқичда стратегик ахборотни тақдим этади. Бу ерда воқеалар жараёнига таъсир қилиш имконияти энг тез ҳисобланади. Ушбу ёндашув энг яхши лойиҳаларни танлаш ва мумкин бўлган муқобил лойиҳаларни концептуал ечим топиш имконини беради. Бошқача қилиб айтганда, дастлабки баҳолаш, энг яхши алтернативни тахмин қилинган инвестиция лойиҳаларидан фойда кўриш нуқтаи назаридан аниқлашга қаратилган. Лойиҳани амалга оширишнинг инвестиция босқичида оралиқ мониторинг лойиҳанинг кутилган натижалари ва муваффақият кўрсаткичларини ўрта йўлда баҳолайди. Инвестициядан кейинги баҳолаш бўйича унинг мақсади, лойиҳани амалга оширишдан олинган натижаларни, унинг узоқ муддатли барқарорлигини ва муваффақиятини баҳолашдан иборат.

Инвестиция лойиҳалари мониторингини амалга ошириш механизми

Инвестиция лойиҳаларини мониторинг қилиш механизмини намойиш қилиш учун Европа Иттифоқи "инвестиция лойиҳаларининг харажатлари ва фойдасини таҳлил қилиш тўғрисида" қўлланмасига мурожаат қилиш мумкин. Лойиҳаларни иқтисодий баҳолашнинг аҳамияти шундаки, у нафақат лойиҳанинг молиявий харажатларини, балки бошқа жиҳатларни ҳам қамраб олади. Муқобил лойиҳаларнинг самарадорлигини иқтисодий таҳлил қилиш инвестиция лойиҳасининг пул оқимларини таҳлил қилишга асосланган ва қуйидаги босқичлардан иборат:

Бозор нархларини бухгалтерия нархларига ўтказиш. Баъзи ҳолларда бозор нархлари ҳукумат томонидан белгиланади ва лойиҳанинг ижтимоий аҳамиятини акс эттирмайди. Ушбу босқичда соя нархлари (сояли иш ҳақи) ва фискал ўзгаришлар (ҚҚС, субсидиялар ва соф ўтказмалар) ҳисобга олиниши керак;

Иқтисодий бўлмаган таъсирларни монетизация қилиш. Ушбу босқич лойиҳанинг бозор қийматига эга бўлмаган жамиятга нисбатан таъсирини баҳолашни талаб қилади ва шунинг учун ҳақиқий пул қийматини белгилаш орқали аниқланиши керак.

Қўшимча билвосита таъсирларни киритиш. Билвосита таъсирлар иккиламчи бозорда пайдо бўлган нарх ёки миқдор ўзгаришига ишора қилади. Бузилган иккиламчи бозор-бу нархлар имкониятларининг максимал ижтимоий қийматига тенг бўлмаган бозор. Солиқлар, субсидиялар, монопол ҳокимият ва ташқи омилларнинг мавжудлиги бозор бузилишининг асосий сабабидир. Шу билан бирга, бундай таъсирлар фақат бузилишнинг миқдори етарли даражада ва ўлчаб бўлганда ҳисобга олиниши керак, умуман олганда, билвосита таъсирларни ҳисобга олиш учун соя нархларидан самарали фойдаланиш ва ташқи омилларни яхши монетизация қилиш кифоя қилади.

Харажатлар ва имтиёзларни баҳолашни янгилаш. Инвестицияларни амалга ошириш жараёнида юзага келадиган харажатлар ва имтиёзлар вақти-вақти билан ижтимоий чегирма ставкасидан фойдаланиб, янгиланиб турилиши керак. Бу келажакда фойда ва харажатларни қандай ўлчаш кераклиги ҳақидаги ижтимоий тасаввурни акс эттиради.

Иқтисодий самарадорлик кўрсаткичларини ҳисоблаш. Иқтисодий таҳлилда, нарх-навонинг бузилишини ҳисобга олган ҳолда ва ижтимоий дисконтлаш ставкасини танлагандан сўнг, бир қатор иқтисодий кўрсаткичларни ҳисоблаш керак. Шу жумладан, иқтисодий аниқ жорий қиймат (дисконтланган ижтимоий фойда ва харажатлар ўртасидаги фарқ), иқтисодий рентабеллик даражаси ва янгиланган фойда ва харажатлар ўртасидаги муносабатлар.

Юқоридаги иқтисодий кўрсаткичларнинг аҳамиятига қараб, айрим инвестиция лойиҳаларини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинади. Қоида тариқасида, иқтисодий рентабеллик коэффициенти ижтимоий чегирма ставкасидан паст ёки салбий соф қиймати бўлган лойиҳалар рад этилиши керак, чунки бундай лойиҳалар кам фойда эвазига жуда кўп ижтимоий ресурсларни истеъмол қилади.

Ўзбекистонга янги мониторинг механизми нима беради?

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда биринчи чоракдан ташқари асосий капиталга инвестицияларнинг ўсиш суръатлари тезлашмоқда. 2020 йил пандемия оқибатлари туфайли бироз пасайиш юз берган (2-расм). Шунингдек, асосий капиталга инвестициялар ҳажмининг ЯИМга нисбати, шу жумладан 2018 – 30,6%, 2019 – 37,1% да ўсиш кузатилмоқда.

2-расм: Aсосий капиталга инвестицияларнинг динамикаси

Ўзбекистонда инвестиция лойиҳаларини мониторинг қилишнинг янги механизми

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика Қўмитаси

Aсосий омиллар орасида асосий капиталга инвестицияларнинг юқори ўсиш суръатларидаги хорижий инвестициялардир. Масалан, 2019 йил якунлари бўйича тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар улуши жами инвестицияларнинг 31 фоизини ташкил этди, бу эса 2018 йилга нисбатан 3,9 баробар кўп. Пандемиядан кейин инвестициялар ҳажмини янада ошириш ва ички иқтисодиётни тиклаш, шунингдек, молиявий аҳволининг ёмонлашуви вақтида хорижий инвесторларни жалб қилиш мамлакатда инвестиция муҳитини яхшилаш учун янги механизмлар ва ёндашувларни талаб қилади. Бундай имконият Ўзбекистонда жорий йилнинг охиригача амалга оширилиши режалаштирилаётган янги 3-босқич мониторинг механизми билан таъминланади.

Ҳеч кимга сир эмаски, хорижий инвестор томонидан ҳар қандай мамлакатда капитални жойлаштириш ривожланаётган мамлакатларда муайян даражада устун бўлган мамлакат хавфига жуда боғлиқ. Шунинг учун хорижий инвесторларга ушбу таваккалчилик ёки ноаниқлик даражасини билиш жуда муҳим. Чунки уни амалга оширишнинг ҳар қандай босқичида инвестиция лойиҳаларининг самарадорлигини баҳолаш учун маълум воситаларни қайта ишлаш мумкин. Ҳатто Норвегия, Буюк Британия ва Дания каби ривожланган давлатлар ҳам мамлакат хавфининг паст даражасига қарамай, миллий ёки тармоқ даражасидаги йирик сармоявий лойиҳаларни баҳолашнинг ўз механизмларига эга.

Ўзбекистонда бундай механизмни тўлақонли жорий этиш, шу жумладан, юқорида қайд этилган хорижий инвестор позициясидан, бошқа томондан, лойиҳани амалга ошириш учун масъул бўлган мутасадди идораларга, республикага лойиҳаларни амалга оширишнинг муддатлари, ҳажмлари, хатарлари ва бошқа жиҳатлари бўйича хорижий инвестицияларни ҳар томонлама амалга ошириш механизмини тушуниш икки томонлама фойда келтириши мумкин.

Умуман олганда, мониторинг лойиҳанинг исталган вақтда тегишли мақсадлар ва натижаларга нисбатан қандай босқичда бўлишини билиб олади ва натижада юзага келадиган муаммолар ҳақида сигнал беради. Бундан ташқари, янги механизм "Лойиҳаларни амалга ошириш натижасида нима содир бўлди?", яъни кутилган натижаларга эришилганми деган саволга жавоб беради. Лойиҳаларни амалга оширишнинг турли босқичларида самарали баҳолаш ҳамкорлик ва маҳаллий ҳамжамиятга катта фойда келтиради. Батафсил баҳолаш лойиҳа харажатларини оқлайди ва қарор қабул қилишда муҳим восита ҳисобланади. Бундай мониторинг механизмини жорий этиш, амалга оширилаётган лойиҳаларнинг шаффофлиги, самарадорлиги ва барқарорлигини янада кучайтириш орқали Ўзбекистонда инвестиция муҳитини яхшилайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Ўзбекистонлик яна бир футболчи "Манчестер Сити"га ўтиши мумкин

Бу ҳақда Отабек Умаров айтиб ўтди.

Элдор Шомуродов янги жамоасининг таклифини қабул қилди

Унга Туркия ва Италия клублари қизиқиш билдираётганди.

Исроил Эрон билан уруш тугаганини расман эълон қилди

Бу ҳақда Исроил бош вазирининг идораси баёнот берди.

Доллар курси яна кескин «қулади»

Марказий банк 2025 йил 24 июндан валюталарнинг янги курсини белгилади.

Яна бир ўзбекистонлик футболчи "Манчестер Сити"га ўтиши кутиляпти

Бу ҳақда футбол журналисти Яҳёхўжа Улуғхўжаев хабар бермоқда.

Гвардиола: "Унинг ўйнамаётганининг ягона сабаби - мен"

"Манчестер Сити" устози Хосеп Гвардиола жамоа ҳужумчиси Жек Грилиш нега кўп ўйин амалиётига эга бўлмай қўйгани ҳақидаги саволга жавоб берди.

Эрон Исроилни мағлубиятга учратганини маълум қилди

Бу ҳақда мамлакат Миллий хавфсизлик юқори кенгаши баёнотида келтирилган.

Марказий банк: доллар кўтарила бошлади

АҚШ доллари 45,26 сўмга ошиб, 12 456,25 сўм этиб белгиланди. Евро курси 223,82 сўмга ошди ва 14 461,71 сўм бўлди. Фунт-стерлинг 16 952,96 сўм (+342,09). Россия рубли 158,36 сўм этиб белгиланди (-0,02). Қозоғистон тенгеси 24,00 сўм бўлди (+0,28).

Эрон бутун Исроил бўйлаб зарбалар берди — Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси

Фарс агентлиги маълумотларига кўра, Эрон бугун Исроилга ҳудудига ҳужумда Kheibar Shekan, Emad, Qadr ва Fattah-1 баллистик ракеталаридан фойдаланган.

Ўзбекистонлик икки легионер футболчи клубсиз қолди

Ўзбекистонлик футболчилар Жасур Жалолиддинов ва Бобур Абдухолиқовнинг Озарбойжондаги фаолияти якунига етди.

Маҳмуд Мурадов чехиялик моделнинг қўлини сўради

Ўзбекистонлик собиқ UFC жангчиси иккинчи маротаба уйланиш арафасида.

Даҳшат! Вафот этган 88 ёшли аёл тобутда ҳушига келди

IDNES.cz нашрининг ёзишича, унинг турмуш ўртоғи 30 май куни тез ёрдам чақириб, хотинида ҳаёт белгилари йўқлигини маълум қилган

Сречко Катанец: "Жаҳон чемпионатида терма жамоадан ҳеч нима кутманглар"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.

Абдуқодир Ҳусанов «Барса»га ўтиши мумкин — Деку уни «келажак ҳимоячиси» деб билади

Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.

Ўқитувчи аёл Ислом Каримов номидан хат ёзиб, ҳокимдан 700 минг доллар сўрагани маълум бўлди

Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.

Зеленский: Таиландда F-16 учувчисининг ҳалок бўлиш сабаблари ўрганилади

Украина президенти Владимир Зеленский Россия томонидан Украинага қилинган навбатдаги кенг кўламли ҳужумдан сўнг ўз муносабатини билдирди.

“Крокус”даги теракт ижрочилари уларнинг ташкилотчиси Украина бўлганини тан олди

Чегарани кесиб ўтишда ёрдам бериши керак бўлган гуруҳ Брянск вилоятида уларни кутиб турган.

“Агар хоҳласак, қила оламиз”

“Вақт кўрсатади. Лекин оилада фақат мен эмасман”, - дея қўшимча қилди у.

Исроилнинг Эрондаги қамоқхонага ҳужумининг аянчли тафсилотлари очиқланди

Бу ҳақда Эрон адлия расмийси Асғар Жаҳонгир маълумот берди. Унинг сўзларини Эроннинг Mehr агентлиги келтирган.

"МЮ" ва "Ливерпуль" клубларининг собиқ ярим ҳимоячиси ҳибсга олинди

Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.

АҚШда атрофи тимсоҳлар билан тўла мигрантлар маркази қурилмоқда

Бу ҳудуд ботқоқлар билан ўралган бўлиб, тимсоҳлар, питонлар ва бошқа ёввойи ҳайвонлар билан тўла.

Эрон нефтни қайта ишлаш заводида портлаш юз берди

Маълумотларга кўра, авария натижасида завод яқинида қуюқ тутун пайдо бўлган.

Қирғизистонда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Офат оқибатларини бартараф этишга жами 76 киши ва 12 техника жалб этилган.

Танзанияда 2та автобус ёниб кетди

Танга вилоятига кетаётган йўловчи автобус қарама-қарши йўналишда, яъни Самедан Мошига кетаётган микроавтобус билан тўқнашган.

Британияда оғирлиги 2,4 тонна кокаин партияси мусодара қилинди

Гиёҳванд моддаларнинг қиймати қарийб 100 миллион фунт стерлингга баҳоланмоқда

"Киев тобора хавфли жойга айланмоқда"

Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.

Исроил ҳужумлари натижасида Эронда тўққиз нафар журналист ҳалок бўлди

Эрон расмийлари ушбу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва журналистлар хавфсизлигига қарши жиноят сифатида баҳоламоқда. Ҳодисалар халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланиши мумкин.

Исроил Эронга қарши урушга неча йил тайёрлангани маълум бўлди

Бу ҳақда The Times хабар бермоқда.

"Бу пасткаш ким?" — Трамп CNN нашрининг Эронга алоқадор мақоласидан ғазабланди

CNN нашрининг ёзишича,Трамп маъмурияти Теҳрон билан Эроннинг фуқаролик ядровий дастурини ривожлантириш учун 30 миллиард доллар ажратиш масаласини муҳокама қилган.

Теҳронда Исроил томонидан ўлдирилган генераллар ва ядро олимлари оммавий дафн этилди

Минглаб эронликлар мамлакат пойтахти марказига чиқиб, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси офицерлари ва олимлар билан видолашди.

Колумбияда юз берган кўчки оқибатида 16 киши ҳалок бўлди

Дастлабки маълумотларга кўра, табиий офат оқибатида 50 га яқин уй зарар кўрган. Қутқарув ишлари узлуксиз давом этмоқда.

Урганчда шоқоллар юрибдими?

Вилоят Экология бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Кореяда руҳий носоғлом эркак ҳаракатланаётган метрони ёқиб юборди

Натижада 22 нафар йўловчи ёнғиндан заҳарланиб, шифохонага ётқизилишига тўғри келган.

Эрон Дональд Трампни жиддий огоҳлантирди

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи АҚШ президенти ҳақида гапирди.

Хоразмда ФВВ тизимининг 2 нафар ходими пора билан ушланди

Шовот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими ҳам ўзганинг ишончига кириб, ички ишлар органларидаги танишлари орқали унга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришини айтиб, эвазига 1400 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм олганлик ҳолати ҳужжатлаштирилди.

Газода Исроил ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони бир кунда 19 нафарга етди

Бу ҳақда тиббиёт ходимлари ва гувоҳлар маълум қилди.

Дунё бўйлаб 316 млн киши гиёҳванд моддалар истеъмол қилади — БМТ

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти дунё бўйлаб 2023 йилда гиёҳванд моддаларни истеъмол қилувчилар сони 316 миллион кишига етганини маълум қилди.

Японияда 3 йиллик танаффусдан кейин яна ўлим жазоси амалга оширилди

Қатл этилган шахс Такахиро Шираиши бўлиб, у тўққиз кишини ўлдирган ва қисмларга бўлган.

Ҳоманаий Эрон халқини Исроил устидан қозонилган ғалаба билан табриклади

У, шунингдек, АҚШ ҳам таслим бўлганини таъкидлаган.

Эронда Исроил фойдасига жосусликда айбланган 3 киши осиб ўлдирилди

Бу ҳақда Reuters хабар берди.