Ўзбекистонда илк хусусий авиакомпания очилиши мумкин

Ўзбекистонда илк хусусий авиакомпания очилиши мумкин

15 сентябрь куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида навбатдаги «Инвесторлар куни» бўлиб ўтди. Ҳокимлик матбуот хизмати хабар беришича, унда Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаевдан ташқари Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ҳам 40дан ортиқ лойиҳалар билан танишган.

Маълум қилинишича, ушбу тадбирда Inter Aviaservis компанияси асосчиси Жаҳонгир Файзуллаев Тошкентда янги авиакомпания очиш таклифини илгари сурган. Тадбиркор кўп йиллар давомида авиалайнерлар бозорини ўрганиб, чипталарни сотиш, парвозлар ва йўналишлар сонини ўрганиб чиққан.

Унинг сўзларига кўра, хорижий компаниялар билан А-320 ва А-321 самолётларини лизинг асосида сотиб олиш бўйича шартномалар мавжуд.

«Жаҳонгир Ортиқхўжаев инвесторнинг таклифини қўллаб-қувватлаб, ҳокимиятдан барча зурур кўмак берилишини таъкидлади», — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, учрашувда тақдим этилган лойиҳаларнинг умумий қиймати 5 триллион сўмдан зиёд бўлиб, уларнинг амалга оширилиши 10 мингга яқин янги иш ўрни яратилишини таъминлайди.

«Мазкур лойиҳалар ижтимоий соҳа объектлари, хусусан замонавий меҳмонхона, кутубхона, тиббиёт марказлари, савдо ва кўнгил очар масканлар, кўп қаватли автотураргоҳлар ҳамда янги уй-жой комплексларини барпо этишни кўзда тутади.

Тадбирда лойиҳаларнинг қарийб 90 фоизи маъқулланди», — дейилади Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборотида.

Manba: kun.uz

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!